Sayt test rejimida ishlamoqda

Саданова Дилноза Алимбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамият тараққиётини таъминлашда инсон манфаатларининг социоантропологик моҳияти», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fal275.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Назаров Хаким Назарович, фалсафа фанлари доктори,профессор; Негматова Шахзода Шуҳратовна, фалсафа фанлари доктори(DSс).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият тараққиётининг хусусиятлари, қонуниятлари ҳамда инсон манфаатларининг социоантропологик моҳиятини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан очиб бериш ва инсон манфаатларининг таъминланишини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият тараққиёти ва инсон манфаатларига оид илмий таълимотларнинг антропологик ва цивилизацион хусусиятлари аниқланган ҳамда жамият ва инсон муносабатларида инсон манфаатларининг ўрни ва моҳияти сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий  меъёрлар асосида очиб берилган;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланиши жамият тараққиётини барқарорлаштирувчи ижтимоий-сиёсий факторга айланиши, унинг онг ва тафаккурга детерминистик таъсир этиши умуммиллат манфаатларини шакллантирувчи мезон эканлиги асосланган; 
жамият тараққиётида иқтисодий манфаатлар билан инсон манфаатларининг уйғунлашуви иқтисодий тараққиётга позитив таъсир этиши аниқланиб, бу жараёнда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг бандликни таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш, маърифатни юксалтиришдаги ролини  янада ошириш долзарб эканлиги исботланган; 
маънавият, маданият, санъат, қадрият каби жамият маънавий-маданий тараққиётидаги этнодифференциал хусусиятларнинг интеллектуал бой ва социокреатив янги авлодни тарбиялашда ватанпарварлик, фидоийлик, ислохатларга дахлдорлик тамойилларнинг аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият тараққиётини таъминлашда инсон манфаатларининг социоантропологик моҳиятини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
жамият тараққиёти ва инсон манфаатларига оид илмий таълимотлар антропологик ва цивилизацион ёндашувлар нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, жамият ва инсоннинг ўзаро муносабатларида инсон манфаатларининг ўрни ва моҳияти социоантропологик меъёрлар асосида очиб берилганганлигига оид илмий хулосалардан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 89-03-1969-сон маълумотномаси). Натижада мазкур назарий хулосалар дарсликнинг назарий жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланиши жамият тараққиётини барқарорлаштирувчи ижтимоий-сиёсий факторга айланиши, унинг онг ва тафаккурга детерминистик таъсир этиши умуммиллат манфаатларини шакллантирувчи мезон эканлиги тўғрисидаги материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Халқ қабулхоналарида” номли радиоэшитиришнинг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2020 йил 17 августдаги 04-25-798-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда инсон манфаатларини устуворлигини амалда таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб моҳиятини халқимизга етказишга, давлат органларини халққа хизмат қилдириш ғояси негизида халқ оммасининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ислоҳотларда фаол иштирок этишини таъминлаш ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга хизмат қилган;
жамият тараққиётида иқтисодий манфаатлар билан инсон манфаатларининг уйғунлашувининг иқтисодий тараққиётга позитив таъсир этиши, бу жараёнда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ролини янада ошириш долзарблигига доир илмий-назарий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Либерал демократик партияси дастурининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” боби “Тўлиқ бандлик ва муносиб иш ўрни” бандини тайёрлашда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2020 йил 18 сентябрдаги 01-27/400-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли ўртасида иқтисодий манфаатлар билан инсон манфаатларининг уйғунлигини ҳамда бу жараёнда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ролини кучайтиришга қаратилган механизмларини такомиллаштириш, барча соҳаларда инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга доир тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишга эришилган;
маънавият, маданият, санъат, қадрият каби жамият маънавий-маданий тараққиётидаги этнодифференциал хусусиятларнинг интеллектуал бой ва социокреатив янги авлодни тарбиялашдаги аҳамияти очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тамонидан молиялаштирилган Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси Хоразм вилояти худудий бўлинмасининг “Етук инсон бўлишимга ишонаман” номли 2019 йил 10 июндаги 61-02/139-сон ҳамда Фуқаролик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш маркази Хоразм вилоят бўлимининг 2019 йил 10 июндаги 61-02/129-сон “Оиламиз тинч фарзандларимиз соғлом” мавзуидаги грант лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2020 йил 25 июндаги 18/8-209-сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашув шароитида жамият маънавий-маданий тараққиётининг этнодифференциал хусусиятлари аниқлаш, инсон манфаатларини таъминлашда, интеллектуал бой ва социокреатив янги авлодни тарбиялашда фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish