Sayt test rejimida ishlamoqda

Перемкулов Жамшид Аллаеровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХХ аср ўрталари – ХХI аср бошларида Тошкент вилояти саноат шаҳарлари тарихи”. 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2021.1.PhD/Tar140.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, DSc 02/30.12.2019.Tar.56.01.
Илмий раҳбар: Зияева Доно Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Муртазаева Раҳбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Раҳматуллаев Шавкат Муҳаммадалиевич, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятидаги Ангрен, Олмалиқ, Бекобод ҳамда Чирчиқ шаҳарлари тарихини ўрганиш орқали ХХ аср ўрталари – ХХI аср бошларида Ўзбекистоннинг саноат шаҳарларида кечган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XX аср ўрталарида Тошкент вилояти саноат шаҳарларининг шаклланиши ва ривожлантирилишида ҳудуднинг табиий ресурсларини тасарруф этиш асосий ўрин тутганлиги, асосан мустабид совет давлатининг бошқа ҳудудларига маҳсулот ва хомашё етиштириб беришга ихтисослаштирилганлиги, ишлаб чиқариш ва даромадлар бевосита марказ тасарруфида бўлганлиги асослаб берилган;
иқтисодий жиҳатдан марказга қарамлик, хусусан, ишлаб чиқариш режалари ва даромадлари тўлиқ марказ тасарруфида бўлганлиги, шаҳардаги ижтимоий инфратузилмаларни қуриш ва таъминлаш эса йирик саноат бирлашмалари зиммасига юклатилганлиги, юқори малакали маҳаллий кадрлар етиштиришга эътибор қаратилмай, марказий республикалардан олиб келинганлиги кейинчалик бу масалаларда жуда катта етишмовчилик ва турғунликка олиб келганлиги далилланган;
ХХ асрнинг 80-йиллар охири – 90-йиллар бошида ишлаб чиқаришда турғунлик юзага келган шароитда шаҳарлардаги саноат бирлашмаларига боғлаб қўйилган ижтимоий инфратузилмалар фаолияти тўхтаб қолганлиги, келгинди ва маҳаллий аҳолининг катта қисми шаҳарларни тарк этишига олиб келганлиги, кадрлар етишмовчилиги эса, кейинчалик бозор муносабатларига ўтиш жараёнида ҳам ўз асоратларини берганлиги, иқтисодий тангликнинг узоқ давом этишига сабаб бўлганлиги ёритиб берилган;
ислоҳотларнинг янги босқичида шаҳарларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг қабул қилиниши саноат ишлаб чиқариши модернизацияси, кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши, хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши натижасида ишлаб чиқариш кенгайиб, аҳоли сонининг ўсиб борганлиги, ишсизлик муаммосининг қисман ҳал қилинганлиги, ижтимоий-маданий инфратузилмалар фаолияти тикланиб, шаҳар аҳолиси учун қулай масканларга айланиб бораёганлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср ўрталари – ХХI аср бошларида Тошкент вилояти саноат шаҳарлари тарихи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мустақиллик йилларида Тошкент вилояти шаҳарларида саноат ишлаб чиқариш модернизацияси, кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши, хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, аҳоли сонининг ўсиб бориши, аҳолини иш билан таъминлаш масаласининг қисман ҳал қилинганлиги, ижтимоий инфратузилма муаммоларига эътибор қаратилганлиги, шаҳарларнинг яшаш учун қулай масканларга айланитириш билан боғлиқ масалаларга оид маълумотлардан Ф1-ФА-0-11986 рақамли “Ўзбекистон шаҳарлар тарихи: анъаналар, урбанизация ва трансформация жараёнлари (энг қадимдан ҳозиргача)” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 сенябрдаги 3/1255-1977-сон маълумотномаси) Келтирилган маълумотлар мустақиллик йилларида олиб борилган шаҳарсозлик соҳасидаги ислоҳотларни очиб беришга хизмат қилган.
Тошкент вилояти саноат шаҳарларининг иқтисодий жиҳатдан марказга қарамлик шаҳарлар аҳолисининг ижтимоий ҳаётига салбий таъсир кўрсатганлиги, хусусан, даромадлар марказ тасарруфида бўлгани ҳолда ижтимоий инфратузилмалар харажатларнинг йирик корхоналар зиммасига юклатилганлиги, корхоналарнинг малакали мутахассисларини асосан четдан келган аҳоли ташкил этганлиги, маҳаллий кадрлар етиштиришга эътибор қаратилмаганлиги каби масалалар билан боғлиқ маълумотлардан “O’zbekiston tarixi” телеканали “Тақдимот” кўрсатувининг “Тошкент вилояти саноат шаҳарлари тарихи” сонини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 02-40-2394-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши совет давридаги шаҳарсозлик сиёсати масалаларини ёритишга хизмат қилган.
XX аср ўрталарида Тошкент вилояти саноат шаҳарларининг шаклланиши ва ривожланишида ҳудуднинг табиий ресурсларини тасарруф этиш асосий ўрин тутганлиги, асосан мустабид совет давлатининг бошқа ҳудудларига маҳсулот ва хомашё етиштириб беришга ихтисослаштирилганлиги, ишлаб чиқариш ва даромадлар бевосита марказ тасарруфида бўлганлиги ҳақидаги маълумотлардан “O’zbekiston 24” телеканали “Буюк ғалабага буюк хисса” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 18 августдаги 04-15/2281-сон маълумотномаси). Келтирилган маълумотлар Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистоннинг фронт эхтиёжларига хизмат қилишида Тошкент вилоятидаги тоғ-кон саноатига ихтисослашган корхоналар фаолияти, Ўзбекистонга кўчириб келтирилган йирик саноат корхоналари ва аҳоли кўчириш сиёсатини очиб беришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish