Sayt test rejimida ishlamoqda

Оманов Пўлатжон Хабитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилини ўқитишда талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини аутентик видеоматериаллар воситасида ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.2.PhD/Ped205.
Илмий раҳбар: Мухитдинова Хадича Собировна,педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар:Тўхтасинов Илхом Мадаминович,педагогика фанлари доктори, профессор; Маматқулов Хуршид Абдурашидович,педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини аутентик видеоматериаллар воситасида ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет тилларни ўқитишда талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантиришда тил ўзлаштиришга салбий таъсир қиладиган мотивациянинг пасайиши, ишончсизлик каби аффектив ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган  лингводидактик таъминотнинг самарадорлиги  кўп қиррали интеллект (Multiple intelligence) ва эмоционал фильтр гипотезаси (affective filter hypothesis) каби психологик омилларга устунлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларга инглиз тилини мураккаб ўқитишга қаратилган мультимедиал ўқув ресурс манбалари веб-саҳифа кўринишидаги онлайн платформа (Online Platform)  дастурлаш тилига оид императив, декларатив, функционал ва объектга йўналтирилган аутентик материаллар узлуксизлигини таъминлаш асосида  такомиллаштирилган;        
инглиз тилини оффлайн таълим шароитида ўқитишда аутентик видеоматериаллардан фойдаланишга қаратилган лингводидактик таъминот самарадорлиги ҳаётий коммуникатив эҳтиёжлилик, фанлараро алоқадорлик, интегративлик тамойилларига асосланган уч босқичли (намойишдан олдинги – рецептив, намойиш жараёнидаги - репродуктив ва намойишдан кейинги - продуктив) машқ ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш орқали исботланган;
онлайн таълим жараёнида талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришда аудиторияга аслиятдаги реал воқеликни олиб кириш, коммуникатив ҳаётий вазиятларда мулоқот юритиш, этикет меъёрларини ўринли қўллай олиш, ўз ва ўзга юрт анъаналарини тӱғри шарҳлай олиш каби мезонлар асосида такомиллаштирилган лингвотехнологик таъминот касбга йўналтириб ўқитишда бирламчи ва иккиламчи лисоний шахсни шакллантиришнинг муқобил усули сифатида таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитишда талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини аутентик видеоматериаллар воситасида ривожлантириш юзасидан олинган илмий-назарий натижалар асосида:
хорижий тилларни ўқитишда талабалар талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантиришнинг дидактик омиллари чет тилларини тил соҳибларининг турмуш тарзи, маданияти билан уйғунликда ўрганиш ва иккиламчи лисоний шахсни шакллантиришга оид материаллардан СамДЧТИда 2016-2018 йилларда бажарилган Европа Иттифоқининг ERASMUS+ доирасидаги 561624 EPP-1-2015-1-UK-EPPKA 2-CBHESP IMEP: “Ўзбекистонда таълим ва олий таълим соҳасидаги жараёнларни модернизациялаш ва халқаролашув” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 02 июндаги 736/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ушбу материаллар олий таълим муассасалари талабаларининг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантириш самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
инглиз тилини ўқитишда аутентик видеоматериалларни ҳаётий коммуникатив эҳтиёжлардан келиб чиқиб танлаш ва амалий қўллаш тамойиллари ҳамда онлайн таълим жараёнида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетентлигини мультимедиа ва электрон дарсликлар воситасида ривожлантириш мазмуни ва шаклларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2015-2017 йилларда Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар изоҳли луғатини тузиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг         2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5289-сон маълумотномаси) Натижада талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетентлигини мультимедиа ва электрон дарсликлар воситасида ривожлантириш мазмуни ва шакллари республикамизда чет тилларни ўқитиш таълими сифатини ошириш ҳамда инглиз тилини ўқитиш жараёнида талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантиришда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
оффлайн таълим шароитида талабаларнинг ижтимоий-маданий компетенцияси компонентлари, уларнинг дидактик тавсифи ва уларни ривожлантиришнинг психологик омиллари, талабаларда иккиламчи маданий лисоний шахсни шакллантириш орқали инглиз тилини ўқитишда таьлим самарадорлигини оширишга қаратилган  аутентик материаллар ва педагогик технологиялардан  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида  2015-2017 йилларда бажарилган бакалаврлар учун яратилган А-1-219 рақамли «Таълим тизимида чет тил (инглиз) йўналишларида умумевропа компетенцияларини CEFR индикаторлари бўйича С1даражасини эгаллашни таъминлайдиган ўқув-услубий мажмуа яратиш» мавзуси бўйича бажарилган амалий лойиҳанинг ”Reading", ”Writing” ва ”Listening" мавзуларини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 89-03-932-сон маълумотномаси) Натижада иккиламчи маданий лисоний шахсни шакллантириш воситасида бакалаврларнинг инглиз тилидаги ўқиш, ёзиш, гапириш ва тинглаб тушуниш компетенциялари ривожлантирилган.
онлайн таълим жараёнларида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетентлигини мультимедиа ва электрон дарсликлар ёрдамида ривожлантиришга оид хулосалардан чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази «Коммуникатив тилшунослик ва тил компетенциялари» модулини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий марказнинг 2020 йил 02 июндаги 10-06/32-сон маълумотномаси). Натижада ушбу хулосалар инглиз тилини ўқитиш сифатини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантиришда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish