Каромов Ғулом Ҳамитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон АССР, БХСР ва ХХСРда соғлиқни сақлаш соҳасининг йўлга қўйилиши”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1. PhD/Таr467.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD. 03/27.02.2020. Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Мўминова Гавҳар Эсоновна, тарих фанлари доктори.
Расмий оппонентлар:Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич,тарих фанлари доктори,профессор;Ҳайитов Шодмон Аҳмадович,тарих фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркистон АССР, БХСР ва ХХСРда соғлиқни сақлаш соҳасининг йўлга қўйилиши билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикаларида ижтимоий касалликларнинг тарқалишига таъсир этган даволаш муассасалари ва тиббий ходимлар танқислиги, санитария-эпидемия ишларининг сустлиги, очарчилик каби омиллар ва уларни бартараф этишда тиббиётда ҳаракатдаги тиббий отрядларни тузиштадбирлари, ижтимоий турмуш шароитининг инсон саломатлигига таъсири, туғилиш ва болалар ўлимининг олдини олиш каби мутлақо янгича ижобий ёндашувлараниқланган;
1917-1924 йилларда эпидемияларга қарши кураш асносида шаҳарларда биринчи марта аҳоли турар жойлари санитария ҳолатини назорат қилиб турувчи “санитария инспекцияси” ва “санитария милицияси” каби янги тузилмалар бўлганлиги, “эпидемия ҳафтаси”, “тозалик ҳафталиги” тадбирларининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги асосланган;
Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикаларида тиббий суғурта амалиётиЎзбекистонда илк марта ХХ асрнинг 20-йилларида қўлланилганлиги, аҳолига тиббий хизмат бепул, пуллик хизмат билан бирга суғурта шаклида бўлганлиги аниқланган;
Тошкентда қизилмия ўсимлигининг илдизини қайта ишлаш бўйича корхонанинг ташкил этилганлиги, валериана доривор ўсимлигини кўпайтириш каби тадбирлар Ўзбекистон фармацевтика саноатини шакллантиришдаги илк қадамлар бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон АССР, БХСР ва ХХСРда соғлиқни сақлаш соҳасининг йўлга қўйилишитарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикаларида ижтимоий касалликларнинг тарқалишига таъсир этган даволаш муассасалари ва тиббий ходимлар танқислиги, санитария-эпидемия ишларининг сустлиги, очарчилик каби омиллар ва уларни бартараф этишда тиббиётда ҳаракатдаги тиббий отрядларни тузиштадбирлари, ижтимоий турмуш шароитининг инсон саломатлигига таъсири, туғилиш ва болалар ўлимининг олдини олиш каби мутлақо янгича ижобий ёндашувларёзма маълумотларасосида аниқлашга доир натижаларидан ОТ-Ф8-002 рақамли «Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири» номли фундаментал лойиҳанинг иккинчи бўлимида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 89-03-924-сон маълумотномаси). Натижада соғлиқни сақлаш соҳаси ислоҳотларининг ижобий натижаси, аввало, ижтимоий турмуш шароити билан чамбарчас боғлиқлигини, соғлом авлод тарбиясида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишининг аҳамиятини асослаб бериш имконини берган;
эпидемияларга қарши кураш асносида шаҳарларда биринчи марта аҳоли тураржойлари санитария ҳолатини назорат қилиб турувчи “санитария инспекцияси” ва “санитария милицияси” каби янги тузилмалар бўлганлиги, “эпидемия ҳафтаси”, “тозалик ҳафталиги” тадбирларининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги каби илмий натижаларидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган ишчи режасининг “Ёш кўнгиллилар” (U-volunteers) тарғибот гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш” (21-банд) ҳамда ёшлар ўртасида ташкил этилган “Соғлом турмуш тарзи” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш (33-банд) бандларини амалга оширишда, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 3 мартдаги 04-13/893-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар онгигатураржой санитарияси, соғлом турмуш тарзининг афзалликларини янада чуқурроқ сингдириш ҳамда тафаккурини бойитиш имконини берган;
Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикаларида тиббий суғурта амалиётиЎзбекистонда илк марта ХХ асрнинг 20 йилларида қўлланилганлиги, аҳолига тиббий хизмат бепул, пуллик хизмат билан бирга суғурта шаклида бўлганлигикаби натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” канали орқали эфирга узатилган “Табобат тарихи” кўрсатувининг 2020 йил 26 февраль куни тасвирга олинган сонида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 13-13/441-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон табобати тарихида Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикалари даври ҳам ўзига хос ўрин эгаллаганлиги, аҳолига тиббий хизмат билан бирга суғурта амалиётибўлганлигини асослаб бериш имконини берган.