Sayt test rejimida ishlamoqda

Илхомов Баходир Илхом ўғлининг
фалсафадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълим тизими бошқарув ходимларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш (малака ошириш тизими мисолида)”,13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped1032.
Илмий раҳбар: Курбанов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Чориев Рузимурат Кунгиратович,педагогика фанлари доктори,доцент.
Етакчиташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида профессионал таълим тизими бошқарув ходимларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим тизими бошқарув ходимларини малакасини оширишда интеграциялашган модулли ўқитишнинг ахборот-дидактик таъминотини ишлаб чиқиш орқали маркетинг-тадбиркорлик, иқтисодий-ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий каби иқтисодий компетенцияларини ривожлантиришнинг синергетик жараёни тизимли, фаолиятли, андрагогик ёндашувлар асосида такомиллаштирилган; 
таълим тизими бошқарув ходимлари иқтисодий компетенлигини малака оширишда ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик модели, “Four stages of competence” - онгли компетентлик босқичларини интеграциялаш ҳамда илмийлик, узлуксизлик, фасилитация, рефлексивлик каби тамойилларни иқтисодий мазмунда интерпретациялаш асосида такомиллаштирилган. 
малака ошириш жараёнида профессионал таълим тизими бошқарув ходимларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш методикаси модулли ўқитиш босқичларини моделлаштириш, “Microsoft PowerPoint дастурининг инновацион муҳитида блиц, савол-жавоб” ва интерфаол таълим методларини интеграциялаш асосида оптималлаштирилган; 
малака ошириш жараёнида профессионал таълим тизими бошқарув ходимларининг иқтисодий компетентлигини ривожланганлик даражаларини аниқлаш когнитив, мотивацион, фаолиятли, шахсий каби баҳолаш мезонлари ва иқтисодий баҳолаш индикаторларини дихатомик мажмуавий яхлитлигини таъминлашнинг педагогик дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим тизими бошқарув ходимларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
профессионал таълим муассасалари бошқарув ходимлари иқтисодий компетентлигини ривожлантиришнинг ахборот-дидактик таъминотини амалиётга жорий этиш орқали малака ошириш ўқув курсларининг ташкилий-мақсадий, натижавий компонентлари мазмунини такомиллаштиришга оид таклифларидан “Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими тизимидаги ходимлар малакасини ошириш тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш” (2018-2019 йй.) мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5565-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар малака ошириш курсларини (қисқа муддатли) ташкил этишнинг иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатдан самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
профессионал таълим тизими бошқарув ходимларинининг иқтисодий компетентлигини ривожлантиришда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тизим бошқарув ходимлари малака ошириш курси намунавий ўқув режаларига иқтисодий компетентликни ривожлантиришга қаратилган махсус ўқув модули киритилган, модулли ўқитишнинг ахборот-дидактик таъминоти жумладан, “Профессионал таълим муассасалари бошқарувида иқтисодий компетентлик ва молиявий масалалар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва малака ошириш таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, № 418-283 рақамли гувоҳнома). Мазкур ўқув қўлланма малака ошириш жараёнида таълим сифатини ошишига ва тингловчиларнинг иқтисодий компетентлигининг ривожлантиришга хизмат қилган;
интерфаол таълим методларини интеграциялаш асосида профессионал таълим тизими бошқарув ходимларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш модели,иқтисодий компетентликни ривожлантиришга қаратилган педагогик дастурий маҳсулоти яратилган ва малака ошириш жараёнига жорий этилган ҳамда тажриба-синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5565-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 02-02/2-638-сон маълумотномаси). Мазкур ишланмалар профессионал таълим тизими бошқарув ходимларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантиришнинг ўқув-дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish