Sayt test rejimida ishlamoqda

Кодирова Шахло Саломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги бор беморларнинг психологик ҳолати» 14.00.06 – Кардиология, 14.00.18– Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1160.
Илмий раҳбарлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Гадаев Абдигаффор Гадоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ашуров Зарифжон Шарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда психологик ўзгаришларни эрта ташхислашда клиник-психологик предикторларни аниқлаш ҳамда даволаш услубларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда касаллик юқори функционал синфида депрессив ўзгаришлар устунлиги исботланган;
миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда касаллик кечиши ва психологик холатининг нохуш предикторлари аниқлаш учун дастур яратилган;
миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда хавотирли- депрессив холатларда антидепрессант дори - серотонинни қайта ушловчи селектив ингибитор таъсир самарадорлиги асосланган;
миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда психологик бузилишларни даволаш натижасида ҳаёт сифати кўрсаткичи яхшиланиши ва Мориски-Грин синамаси орқали дориларни қабул қилишга изчил риоя қилиш тамойили ортиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги бор бўлган беморларда психологик ўзгаришларни эрта прогнозлаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда психологик ҳолат бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда хавотирли-депрессив бузилишларни эрта ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 8н-д/270-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги бор беморларда психологик бузилишларни эрта аниқлаш, касаллик кечиши ва прогнозни яхшилаш имконини берган; 
миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда психологик бузилишларни эрта аниқлаш, касаллик кечишини прогнозлаш ва даволашга ёндашувни такомиллаштиришт бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий маркази Бухоро филиали ва Бухоро шаҳар 9 - сон оилавий поликлиника амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 июндаги 08 04/5159 -сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши миокард инфаркти ўтказган сурункали юрак етишмовчилигили беморларда касалликни ва психологик бузилишларни эрта аниқлаш, клиник кечишини прогнозлаш ва даволашни оптималлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish