Айтимова Гулсанам Юсуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм вилоятида периферик артерия касалликларини ультратовуш скрининг дастурини ишлаб чиқиш», 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib679.
Илмий раҳбар: Розыходжаева Гулнора Ахмедовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юлбарисов Абдурасул Абдужалилович тиббиёт фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институт.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти 45-90 ёшлардаги туб аҳолиси орасида периферик артерияларнинг облитерацияловчи атеросклерози ташхисотини ультратовуш допплерография усуллари ёрдамида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
периферик артерияларнинг облитерацияловчи атеросклерознинг скринингида тўпиқ-елка индексига салбий таъсир кўрсатувчи энг муҳим кўрсаткичлар сифатида анамнезида миокард инфаркти, 75 ёшдан ошган кексалик ёши, артериал гипертензия, гиподинамия ва қандли диабет эканлиги исботланган;
периферик артериялар касаллигини нурли ташхисотида гемодинамик таъсирга эга стенозларда, рангли дуплекс сканерлашда ўрта тўпиқ-елка индексини ёшга боғлиқлик хусусиятларининг пасайиши исботланган;
периферик артериялар касалликларни ташхислашда контрастсиз компьютер томографияни ультратовуш текширув билан биргаликда қўллаганда кальциноз ва атеросклеротик пилакчани турини баҳолашда самарадорлиги исботланган;
юқори хавф юрак-қон томир касалликлари ва периферик артерияларнинг симптомсиз зарарланиши босқичида, беморларда тўпиқ-елка индексини баҳолашнинг самарали даволаш тактикасини танлашда кўллаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилоятида периферик артерия касалликларини ультратовуш скрининг дастурини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
периферик артерия касалликларини ультратовуш скрининг дастурини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оёқлардаги сурункали артериал етишмовчиликни ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 мартдаги 8н–р/54–сон маълумотномаси). Натижада периферик артерия касаллиги ташхисланган беморларда нур ташхиси усуллари ёрдамида периферик артерия касалликларини ташхислашни самарали йўлга қўйиш ва ҳар бир усулнинг ташхислашдаги ишончлилигини эрта ташхислаш ва самарали даволаш тизимини тўғри танлаш берган;
периферик артерия касалликларини ультратовуш скрининг дастурини ишлаб чиқишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали бўлимлари, Хоразм вилояти эндокринологик диспансери ҳамда Урганч тумани шифохоналарида ва вилоят туманлардаги поликлиникаларнинг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н–д/154–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши консерватив ёки инвазив даволанишлардан сўнг оёқ артерияларини қайта текшириш, оёқ артериялари обструктив касалликларининг топик ташхислаш бирламчи усул сифатида рангли дуплекс ангиосканерлашни қўллаш мақсадга мувофиқлигини кўрсатиш, периферик артерия касалликларини эрта ташхислаш усулларини такомиллаштириш беморларга ихтисослашган юқори технологияли тиббий ташхисот доирасини кенгайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.