Газиев Лазиз Тургуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буйрак ҳужайрали саратонни башоратлаш ва даволашнингзамонавий жиҳатлари» 14.00.14 - Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib 1188.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Дониёр Камилджанович тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Инха университети (Корея Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: буйрак ҳужайрали саратони хавф омилларини турларини инобатга олган ҳолда мослаштирилган ёндошиш натижасида даволаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи буйрак хужайрали саратони кечиши натижасига кўра лимфоваскуляр инвазияси, ўсма стромасига паренхимасини нисбати, KIT, PD-1/PD-L1 рецепторларининг прогностик омилларини ўрни ва касаллик ривожланишдаги хусусиятлари исботланган;
бирламчи буйрак хужайрали саратони асосий омиллари бу лимфоваскуляр инвазияси, ўсма стромасига паренхимасини нисбати ҳамда KIT, mTOR ва PD-1/PD-L1 рецепторларининг салбий хусусиятлари эканлиги очиб берилган;
бирламчи буйрак хужайрали саратонида VEGF-A, PD-1/PD-L1 молекуляр-биологик маркерларнинг экспрессияси кузатиладиган ҳолатларда адъювант режимида иммунотерапия ўтказилиш зарурлиги исботланган;
илк маратоба бирламчи буйрак хужайрали саратонида юкори хавф гуруҳда – адъювант иммунотерапия, ўрта хавф гуруҳ – интенсив динамик кузатув ва паст хавф гуруҳида – стандарт динамик кузатув ўтказиш самарадорлигини тактикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Буйрак ҳужайрали саратонни башоратлаш ва даволашнинг замонавий жиҳатлари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
буйрак ҳужайрали саратонни башоратлаш ва даволашнинг замонавий жиҳатлари қўллаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бирламчи буйрак ҳужайрли саратонини даволашга мослаштирилган ёндошиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 сентябрдаги 8н–р/297–сон маълумотномаси). Натижада бирламчи буйрак ҳужайрли саратони даволашда башоротловчи хавф гуруҳига нисбатан натижаларни яхшилаш ҳамда хавф гуруҳидаги беморларда метастазлар ва қайталанишнинг динамик назоратини оптималлаштириш имконини берган;
буйрак ҳужайрали саратони башоратлаш ва даволашнинг замонавий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё ва Сирдарё вилояти филиаллари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н–д/154–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши буйрак ҳужайрали саратонни башоратлашда омилли таҳлили касалликни башоратлашда энг аҳамиятли параметрларни ажратиш, максимал эҳтимоллик усулидан фойдаланиб, интеграл башоратлаш номограмма ишлаб чиқиш, у юқори аниқлик билан касалланган беморнинг хавф гуруҳини баҳолаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.