Бекмирзаев Рахимжон Меликузиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз-жағ сохаси хавфли ноэпителиал ўсмаларини даволашни такомиллаштириш», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib248.
Илмий раҳбар: Хасанов Акбар Ибрахимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Полатова Джамила Шагайратовна тиббиёт фанлари доктори; Баймурадов Шухрат Абдужалилович тиббиёт фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз-жағ соҳаси хавфли ноэпителиал ўсмаларини даволаш самардорлигини оширишда артерия ичи кимётерапияни такомиллаштиришдан иборат т.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юз-жағ соҳаси хавфли ноэпителиал ўсмаларида қон кетиш асоратларни бартараф қилишга қартилган артерия ичи кимётерапиясининг даволаш усули ишлаб чиқилган;
юз-жағ сохаси хавфли ноэпителиал ўсмалари билан узоқ муддатли артерия ичи кимётерапия ва нур терапияси олган беморларда кимёвий дориларининг токсик таъсири анъанавий даволанган беморларга нисбатан заҳарланиш даражаси камайганлиги исботланган;
патомарфознинг III-IV даражасида узоқ муддатли артерия ичи кимётерапия қабул қилган беморларда тизимли кимётерапияси билан даволанган беморларнинг нисбатан даволанишнинг ижобий натижаси исботланган;
юз-жағ соҳаси хавфли ноэпителиал ўсмаларида узоқ муддатли артерия ичи кимётерапияси+ультра юқори частотали гипертермия анъанавий даво усулга нисабатан неоадъювант режимида утказишда даволаш тартиби исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юз-жағ хавфли ноэпителиал ўсмаларини даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Юқори жағнинг ноэпителиал хавфли ўсмалари билан беморларни даволаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05452, 2015). Натижада ушбу усул юз-жағнинг ноэпителиал хавфли ўсмаларни самарали ташхислаш ва замонавий хирургик даволаш тизимини яратишга имкон берган;
юқори жағнинг ноэпителиал хавфли ўсмалари билан беморларни даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Юқори жағнинг ноэпителиал хавфли ўсмалари билан беморларни даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 8н–д/219–сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома қовуқ инвазив саратони бўлган беморларни даволашнинг самарадорлигини ошириш имконини берган;
Юз-жағ хавфли ноэпителиал ўсмаларини даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказиинг Фарғона филиали фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 8н–д/219–сон маълумотномаси). Натижада юз-жағ хавфли ўсмалари билан хасталанган беморларнинг 3 йиллик ва 5 йиллик яшовчанлик кўрсаткичлари 1-гуруҳда 5 йиллик яшовчанлик 1,27 марта, 2-гуруҳ 1,24 баравар ортиши билан таққосланганда эса бу кўрсаткичлар 1,84 ва 1,80 марта узайганлиги беморларнинг умрини узайиши ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратган.