Нормуродова Нигора Абдусатторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг савод ўргатишга касбий-методик компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped498.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хамраев Алижан Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг савод ўргатишда касбий-методик компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг мулоқот самарадорлиги тузилмаси универсал касбий, умумкасбий ва махсус компетенцияларни ахборотга сезгирлик, амалиётга бўлган ижодий муносабатига алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-методик компетенциялари трансформация парадигмаси ўзгаришлари контекстида пайдо бўлган эмпирик ва назарий шарт-шароитларнинг иерархик даражасини тармоқли таълим майдонида аниқлаштириш асосида ривожлантирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлиги кўрсаткичлари қадриятли-мақсадли, дидактик-услубий, миқдорий ва сифат параметрларининг ўзгаришларини мантиқий-мазмунли, модулли босқичлари адаптив ва репродуктив ўқитишга интеграциялашуви асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига савод ўргатиш касбий-методик компетентлиги малакага асосланган методологик ёндашувлар, ўзаро таъсир субъектларининг ҳақиқий ва потенциал, реал ва нореал омиллари ўртасидаги муносабатларнинг концептуал жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг савод ўргатишга касбий-методик компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
универсал касбий, умумкасбий ва махсус компетенцияларни синергетик интеграциялаш асосида такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий-методик компетентлиги тузилмасига оид хулоса ва тавсиялардан бошланғич синф ўқитувчилари малакасини ошириш курсларининг таянч режаси асосида тайёрланган “Бошланғич таълим фанларини ўқитиш методикаси” ва “Бошланғич таълим фанларини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар” модули бўйича ўқув-методик ресурсларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 89-03-1962-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-методик компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
мустақил таълимнинг компонентлари асосида ривожлантирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг савод ўргатишда касбий-методик компетенциялар иерархик даражасига оид таклиф ва хулосалардан «Она тили ўқитиш методикаси (Савод ўргатиш методикаси)» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 23-сон буйруғи, №522-093). Натижада, «Она тили ўқитиш методикаси» фанидан ўқув-услубий мажмуасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқитишнинг регламентлик тамойилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси касбий-методик компетентлигини ривожлантириш моделига оид таклиф ва хулосалардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 ноябрдаги 877-сон буйруғи билан тасдиқланган малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 89-03-1962-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси касбий-методик компетентлигини ривожлантиришнинг электрон ахборот таълим ресурси яратилган;
адаптив ва репродуктив ўқитишга интеграциялашуви аниқлаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари савод ўргатишда касбий-методик компетентлигини ривожлантиришнинг модулли босқичларига оид таклиф ва хулосалардан «Она тили ўқитиш методикаси (Савод ўргатиш методикаси)» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 23-сон буйруғи, №522-093). Натижада, бошланғич синф ўқитувчилари малакасини ошириш тизими ўқув-методик тaъминоти бойитилишига хизмат қилган.