Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Хуршида Тохировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табақалашган ёндашув асосида талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped559.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуронов Муҳаммаджон Қуронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табақалаштирилган ёндашув асосида талабалар маънавиятини диагностика қилишнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
маънавий етукликка таъсир этувчи объектив ва субъектив компонентлар маънавий тарбия тизими объектларини ахборот-коммуникацион, илмий, тарбиявий, когнитив, коррекцион, ижтимоий, психологик, маданий, эстетик динамикаси намоён бўлиши барқарорлигини диагностика қилиш асосида такомиллаштирилган;
маънавий-ахлоқий қадриятлар диагностика жараёнлари талабаларда ижтимоий фаолликни белгилаб берувчи шахс интегратив хоссалари ҳамда педагогик корреляция, интуитив таҳлил, анъанавий ва ноанъанавий дидактик имкониятлари мазмунини коррекцион тренинглар ўтказиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар маънавиятини диагностика қилиш ва коррекциялаш модели коррекцион фаолият жараёнида мустаҳкамлаш ва инновацион педагогик таъсир ва педагогик муаммоларнинг самарали ечимини шахсга, фаолиятга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизми маънавий бўшлиқларни аниқлаш, тарбия усулларини коррекцион фаолиятнинг ҳиссий-иродавийлик босқичига бевосита йўналтиришда табақалашган ёндашувни адаптив жорий этиш натижавийлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табақалашган ёндашув асосида талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
табақалашган ёндашув асосида бўлажак ўқитувчилар маънавий етукликка таъсир этувчи объектив ва субъектив компонентлар (аксиологик, феноменологик, мобиллик) маънавиятини диагностика қилишнинг интеллектуал ҳиссий-иродавий ва мустақил фаолиятини ҳамда касбий сифат самарадорлигига таъсир этувчи амалий ижтимоийлашган реал ҳаётий муҳитни ташкил қилишга доир таклифлари педагогика ва психология бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандартлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2591-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий компетенциялар тизими ривожлантирилган;
талабалар маънавий-ахлоқий қадриятлар диагностикаси жараёнларида уларнинг ижтимоий фаолликни белгилаб берувчи шахс акмеологик позицияси интегратив хоссаларининг дидактик имкониятлари мазмунини ифодаловчи инновацион таълим муҳитини такомиллаштириш модели, универсал идиомалар, фразеологизмлар, мақоллар ва маталлар асосида махсус ташхис методикасини коррекцион фаолият жараёнида тизимли қўллашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан №ИТД-4-122 “Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2009-2011 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4204-сон маълумотномаси). Натижада, юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг қадриятли босқич мазмунини ишлаб чиқиш ва маънавиятини ташхис этишнинг локал-модулли технологиясини такомиллаштиришга эришилган; 
табақалашган ёндашув асосида талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизми маънавий бўшлиқларни аниқлаш, тарбия усулларини коррекцион фаолиятнинг ҳиссий-иродавийлик (аутопсихологик, суггестив, рефлексив)босқичига бевосита йўналтиришда табақалашган ёндашувни адаптив жорий этиш натижавийлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштириш, SPSS-18 дастури (ижтимоий фанларда олинган ахборотни қайта ишлаш компьютер иловаси) воситасида маънавий бўшлиқларни тезкор аниқлаш, таъсирчан тарбия усулларини коррекцион фаолиятга йўналтиришга доир амалий таклифларидан ОТ-Ф1-36.“Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” (2017-2020 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4204-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маънавиятини диагностика қилиш методикаси самарадорлигини оширишга кўмаклашган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish