Тажибаев Сойиб Самижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёш боксчиларни тайёрлаш тизимида ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикаси», 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйxатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped.
Илмий раҳбар: Халмухамедов Рустам Деканович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Ханкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табақалаштирилган ҳаракатли ўйинлардан мақсадли фойдаланган ҳолда 11–13 ёшдаги боксчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш ва тажрибада асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 11–13 ёшли боксчиларнинг спорт тўгаракларини ташлаб кетиш сабаблари ва спорт билан шуғулланишга бўлган мотивацияси аниқланган;
ёш боксчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини аниқлаш дастури ишлаб чиқилди ва бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш боксчиларнинг умумий, махсус жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланишининг ёшга хос динамикаси аниқланди;
ҳаракатли ўйинлар ва бокс спортига хос ҳаракат фаолиятлари биокинематикаси ўзаро таққосланиб, ҳаракатларнинг ўхшашлиги аниқланган;
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш боксчиларнинг ҳаракат тайёргарлигида қўлланиладиган ҳаракатли ўйинлар табақалаштирилди ва уларнинг шиддати, ҳажми, меъёрлари аниқланиб, уларни ўқув-машғулотлар жараёнига татбиқ этиш методикаси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республикамизда фаолият юритувчи бокс спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш боксчиларнинг ўқув-машғулотлари жараёнига 11–13 ёшли боксчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини оширишда табақалаштирилган ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикаси татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши 11–13 ёшли боксчиларнинг чаққонлик сифатини 11,8–13,5% га, тезкор-куч сифатини 15–17% га, куч сифатини 18,5–23,8% га, эгилувчанлигини 41–47% га, чидамлилик 14–16 %га ўсишига эришилди;
ҳаракатли ўйинларни қўллаган ҳолда ёш боксчиларни техник-тактик ҳаракатларга ўргатиш методикаси самарадорлиги қуйидагича: 11–13 ёшли боксчиларда оёқ ҳаракатлари 9–13% га, манёвр қилиш ҳаракатлари 14–16% га, ҳимоя ҳаракатлари 11–15% га, тактик ҳаракатлар 13–17% га яхшиланди. Тадқиқот натижалари «Boks nazariyаsi va uslubiyati» (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 335-034-рақам билан рўйхатга олинган) ва «Yakka kurash sport turlari «Boks»» (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 32-022-рақам билан рўйхатга олинган)ва «Bokschilarning sport-pedagogik mahoratini oshirish» [DGU 02989] электрон мультимедиа дарсликлари мазмунига сингдирилган.