Тугузов Бунёд Эсоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чаноқ-сон бўғимида эндопротезлашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib505.
Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори, доцент Хамраев Алишер Шахабович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 04/30.12.2020.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Абдуразаков Уразбай Абдуразакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Қозоғистон Республикаси узлуксиз тиббий таълим Университети; Худойбердиев Кобилжон Турсунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг максади: Чаноқ-сон бўғими эндопротезлашни такомиллаштириш асосида унинг функционал натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқилган эндопротез бошчасининг биомеханик ротация марказини аниқлаш мосламасидан фойдаланиш эндопротез бошчаси узунлигини танлаш ва жаррохлик амалиёти вақтида оёқ узунлигини коррекция қилишга имкон бериши исботланган;
эндопротез компонентлари протрузиясини олдини олиш учун m.Iliopsoas пайини тенотомия қилиш ва юқорига дислокация бўлган сонни бир вақтнинг ўзида пастга тушириш тактикаси такомиллаштирилган;
сон бошчаси қолдиғини олиш учун ишлаб чиқилган экстракторни қўллаш орқали бажариладиган жарроҳлик амалиётининг кам жароҳатлилиги ва қуймич косаси деворларининг бутунлиги сақлаб қолиниши исботланган;
чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашда такомиллаштирилган ташхислаш ва даволаш кетма-кетлиги эндопротез компонентларининг асептик ностабиллигини олдини олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чаноқ-сон бўғимида эндопротезлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сон суяги бошчасини экстракция қилиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида ишлаб чиқилган «Суяк бўлакларини тутиб турувчи қурилма» номли фойдали моделга Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (FAP 00597, 31.12.2010 йил). Олинган натижалар чаноқ косачаси деворларини шикастланишларини олдини олиш имконини берган;
сон проксимал қисми чандиқли юмшоқ тўқималарини мобилизация қилиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида ишлаб чиқилган «Суяк усти пардасини суякдан ажратиш учун қурилма»га Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (FAP 00627, 22.06.2010 йил). Олинган натижалар сон проксимал қисмини тўлиқ мобилизация қилишга ва ЭК фазовий ориентациясини яхшилашга имкон яратган;
чаноқ-сон бўғимида эндопротезлашни такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида ишлаб чиқилган «Чаноқ-сон бўғими эндопротез компонентлари асептик барқарорсизлигини олдини олиш усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 14 февралдаги 8н–д/22–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чаноқ-сон бўғими эпдопротези компонентлари асептик барқарорсизлигини олдини олиш, беморларни даволашда хирургик амалиётнинг самарадорлигини ошириш, зарарланган чаноқ-сон бўғими фаолиятини тиклашни яхшилаш имконини берган.
Чаноқ-сон бўғимида эндопротезлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий–амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий–амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали ва Бухоро вилояти кўп тармоқли клиникасида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 мартдаги 8н–з/47–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларни амалиётга жорий қилиниши натижасида эндопротез бошчаси биомеханик ротация марказини аниқловчи инструментдан фойдаланиш ва m. iliopsoas пайини тенотомияси 97,2%гача беморларда оёқлар узунлигини тенглаштиришга эришилди хамда операция қилинган бўғим фаолиятининг барқарорланиши эса 98,4%гача ошириш имконини берган.