Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Камола Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Yu414.
Илмий раҳбар: Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлар номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкентдавлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02. 
Расмий оппонентлар: Акилов Алимжан Рахимович, юридик фанлар доктори, профессор; Тастанбекова Гулчехра Садановна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида гендер тенглиги ва уни кафолатлаш билан боғлиқ муносабатларнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тан олмасликка қаратилган ҳар қандай тарзда фарқлаш, истисно этиш ёки чеклаш, шу жумладан оилавий ҳолати, ҳомиладорлиги, оилавий мажбуриятлари туфайли камситиш, шунингдек шаҳвоний шилқимлик қилиш, тенг меҳнат ва малака учун ҳар хил ҳақ тўлаш жинс бўйича бевосита камситиш эканлиги асослаб берилган;
Бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш бўйича чора-тадбирлар жинс бўйича камситиш ҳисобланмаслиги асосланган;
Медиа маҳсулотларининг гендер экспертизаси ўтказилмаётганлиги, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида хотин-қизларнинг жамият ривожига қўшаётган ҳиссаси ёритилмаётганлиги асослаб берилган;
Уй меҳнатида хотин-қизлар ва эркаклар ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тенг эканлиги асосланган;
Иш берувчилар меҳнат муносабатларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни рўёбга чиқариш бўйича хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳаёт фаолиятини ҳамда соғлиғини сақлашни таъминлайдиган, шу жумладан репродуктив функцияларни сақлайдиган хавфсиз меҳнат шароитларни яратишга мажбур эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тан олмасликка қаратилган ҳар қандай тарзда фарқлаш жинс бўйича бевосита камситиш эканлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунинг 3-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2020 йил 1 декабрдаги 05/1-04-253-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши гендер камситишлар доирасини аниқлашга хизмат қилган.
бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш бўйича чора-тадбирлар жинс бўйича камситиш ҳисобланмаслиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунинг 5-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2020 йил 1 декабрдаги 05/1-04-253-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши гендер камситишлари ва уларнинг доирасини аниқлашга хизмат қилган.
медиа маҳсулотларининг гендер экспертизаси ўтказилмаётганлиги, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида хотин-қизларнинг жамият ривожига қўшаётган ҳиссаси ёритилмаётганлиги ҳақидаги таклиф “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасининг гендер тенгликка эришиш стратегияси”нинг “Бугунги ҳолат ва мавжуд муаммолар” деб номланувчи иккинчи боби 31-хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2021 йил 2 июндаги 1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши гендер соҳасини ривожлантиришда медиа маҳсулотлари ва электрон оммавий ахборот воситаларини ўрнини оширишга хизмат қилган.
уй меҳнатига нисбатан хотин-қизлар ва эркаклар ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларининг тенг эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2020 йил 1 декабрдаги 05/1-04-253-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши оилавий муносабатларда гендер тенглигини таъминлашга хизмат қилган.
иш берувчилар меҳнат шароитларини яратишда хотин-қизларнинг репродуктив функцияларни сақлайдиган хавфсиз меҳнат шароитларни яратишга мажбур эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2020 йил 1 декабрдаги 05/1-04-253-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши меҳнат муносабатларида гендер тенглигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish