Эрназаров Гулам Бекбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уй-жой коммунал хўжалиги ривожланишининг иқтисодий-статистик таҳлили (Тошкент шаҳри мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.2.PhD/Iqt1290.
Илмий раҳбар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, Академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc. 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар:Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шаҳар жойларида уй-жой коммунал хўжалиги ривожланишини иқтисодий-статистик таҳлил этишнинг услубий жиҳатларини, ахборотлар базасини ҳамда статистик кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг иқтисодий фаолиятини статистик ҳисобга олишнинг ахборотлар базаси «танланма кузатиш» услубини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
«давлат–хусусий шерикчилик» туридаги уй-жой хўжалиги корхоналарининг иқтисодий фаолиятини статистик баҳолашда ҳаққонийликни таъминловчи «дискрет-интервалли вариацион қаторларни тузиш», «кўп омилли аналитик гуруҳлаш» статистик кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг иқтисодий ривожланиш самарадорлигини «вақтли қаторлар», «ўзаро боғланган кўрсаткичларни қиёсий таққослаш», «тизимли таҳлил» каби тамойилларни эътиборга олган ҳолда статистик баҳолашнинг интеграллашган коэффициентидан фойдаланиш зарурлиги асосланган
K_c={(C_i-C_(i-1) )/(P_i-P_(i-1) ) }:(C_i-P_(i-1) );
кўп вариантли эконометрик моделларни тузиш асосида Тошкент шаҳридаги уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини иқтисодий-статистик таҳлил қилиш услубиятини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
уй-жой хўжалиги корхоналари фаолиятини ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичларини яхлит бир тизимда баҳолаш, холислиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида илк бор «уй–жой хўжалигини танланма кузатиш» услуби бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 9 июндаги 01/1–14–18–2–35 сон маълумотномаси ва 2020 йил 9 июндаги 46/1-сон буйруғи). Натижада уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ахборотларнинг тўлиқлиги, аниқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда юқори сифатли статистик ахборотлар олиш имкониятлари ошган;
халқаро статистика андозалари ва услубий тамойиллари асосида «давлат–хусусий шерикчилик» туридаги уй-жой хўжалиги корхоналарининг фаолиятини баҳолашда ҳаққонийликни таъминловчи «дискрет-интервалли вариацион қаторларни тузиш», «кўп омилли аналитик гуруҳлаш» статистик кўрсаткичлари тўғрисидаги илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг уй-жой хўжалиги корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш бўйича стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 04/01–2028-сон маълумотномаси ва 2021 йил 14 апрелдаги 109-сон буйруғи). Мазкур янгиликнинг амалиётга жорий этилиши давлат-хусусий шерикчилик корхоналари фаолиятини статистик усулларда таҳлил этиш имкониятларини оширган;
уй-жой коммунал хўжалиги корхоналаридаги тузилмавий ўзгаришларни статистик баҳолашнинг интеграл кўрсаткичлари асосида услубий жиҳатларини комплекс статистик таҳлил усулларини қўллаш ҳисобига такомиллаштириш тўғрисидаги илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 9 июндаги 01/1–14–18–2–35 сон маълумотномаси ва 2020 йил 9 июндаги 46/1-сон буйруғи). Натижада уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида аналитик таҳлилни кенгайтириш, юқори сифатли статистик ахборотлар олиш имкониятлари кенгайган;
Тошкент шаҳри уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг истиқболдаги ривожланишининг ўрта муддатли статистик прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 9 июндаги 01/1–14–18–2–35 сон маълумотномаси ва 2020 йил 9 июндаги 46/1-сон буйруғи).Бу йирик шаҳарлар даражасида уй-жой коммунал хизматлари кўрсатишнинг истиқболли йўналишларини ҳамда стратегияларини белгилаш имконини беради.