Абдусаломов Абдусамаджон Баҳодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта компаниялари фаолиятида маркетинг ахборот тизимларидан самарали фойдаланишнинг услубий жиҳатлари”,08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.4.PhD/Iqt1521.
Илмий раҳбар:Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc.29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Тохир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори,профессор; Бобоев Каримжон Набижонович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизда рақамли иқтисодиётнинг шаклланиб бориши шароитида суғурта компаниялари бизнес-жараёнларини оптимал ташкил қилиш борасида маркетинг ахборот тизимларидан самарали фойдаланишнинг технологиялари, механизмлари ва услубий жиҳатларини такомиллаштириш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта фаолиятининг маркетинг ахборот таъминотини оптимал шакл-лантиришнинг интерактив усуллари ва суғурта бозоридаги мультимедиали маълумотларни шаффоф ва тезкор йиғиш ҳамда уларни қайта ишлашнинг тармоқлашган алгоритми ишлаб чиқилган;
маркетинг ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш ва унинг таркибий жиҳатларини оптимал шакллантириш асослаб берилган, суғурта мижозларини ахборот жиҳатдан қўллаб-қувватлаш асосида уларга юқори даражадаги хизматларни кўрсатиш ва суғурта маълумотлар базасини рақамли технологиялар асосида ташкил қилиш ёндашувлари таклиф қилинган;
суғурта бозорига киберсуғурта маҳсулотини олиб кириш ва суғурта компаниясининг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиққан ҳолда кўпгина мижозларни аккумляция қилиш ҳисобига соф фойда миқдорини максимал-лаштириш асосланган;
суғурта компанияси электрон хизматларининг тақсимланган бошқарув ахборот тизими, янги турдаги суғурта маҳсулотлари корпоратив веб-сайтини ташкил қилишнинг рақамли технологияси ва электрон бозорга янги суғурта хизматларини олиб чиқиш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғурта компаниялари фаолиятида маркетинг ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта компанияларида ахборот таъминотини оптимал лойиҳалаштириш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш орақали маркетинг ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш технологиялари амалиётга жорий қилинган(Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта бозорини ривожлантириш Агентлигининг 2020 йил 24 декабрдаги КТ/16-02-32-18/1223-сон, Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 28 декабрдаги 01/5-17-10/2-47-сонва “Ишонч” СКнинг 2020йил 11 ноябрдаги 233/П-сон маълумотномалари).Катта ҳажмдаги суғурта ахборотларининг доимий равишда ортиб бориши шароитида МАТни оптимал ташкил қилиш натижасида 75,4 млн. сўм миқдорида самарадорликка эришилган;
суғурта ахборот тизимларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва улардан самарали фойдаланиш босқичларини қамраб олган усуллар, алгоритм ва технологиялар амалиётга жорий қилинган(Молия вазирлиги ҳузуридаги суғур-та бозорини ривожлантириш Агентлигининг 2020 йил 24 декабрдаги КТ/16-02-32-18/1223-сон, Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 28 декабрдаги 01/5-17-10/2-47-сонва “Ишонч” СКнинг 2020 йил 11 ноябрдаги 233/П-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тежаб қолинган харажатлар миқдори 51,9 млн. сўмни ташкил қилган;
суғурта масалаларини МАТлари асосида оптимал ечиш орқали суғурта бозорида сотувларни бошқаришнинг модел ва услубий жиҳатлари “Ишонч” суғурта компаниясидажорий қилинган(Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта бозорини ривожлантириш Агентлигининг 24 декабрдаги КТ/16-02-32-18/1223-сонва “Ишонч” СКнинг2020йил 11 ноябрдаги 233/П-сон маълумотномалари). Ушбу ёндашувларни жорий қилиш асосида суғурта маълумотини тезкор қайта ишлаш ва улар негизида асосли бошқарув бозор қарорларини қабул қилиш имкониятлари яратилган;
МАТни суғурта фаолиятига кенг жорий қилиш натижасида олиниши мумкин бўлган иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш усуллари ва моделлари амалиётга жорий қилинган(Молия вазирлиги ҳузуридаги суғур-та бозорини ривожлантириш Агентлигининг 2020 йил 24 декабрдаги КТ/16-02-32-18/1223-сон, Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 28 декабрдаги 01/5-17-10/2-47-сонва “Ишонч” СКнинг 2020йил 11 ноябрдаги 233/П-сон маълумотномалари). Ушбу усуллар ва моделларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида иқтисодий самарадорликнинг турли кўрсаткичлари ҳисоб-китоблари амалга оширилган.