Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Бахром Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўсиқ конструкциялар учун кўмир чиқиндилари асосидаги ғовак тўлдиргичли енгил бетонларнинг хоссалари ва технологик хусусиятлари», 05.09.05 – «Қурилиш материаллари ва буюмлари»  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T831.
Илмий раҳбар: Шакиров Туйгун Тургунович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент архитектура-қурилиш институти» ва «Наманган муҳандислик-қурилиш институти».
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент архитектура-қурилишинститути. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01 
Расмий оппонентлар: ЦойВладимир Михайлович – техника фанлари доктори, доцент; Саттаров ЗафарМурадович – техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот:Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўсиқ конструкциялар учун кўмир чиқиндилари асосидаги ғовак тўлдиргичли енгил бетонларнинг хоссалари ва технологик хусусиятларини яхшилаш ва энергия тежамкор турар-жой биноларида деворбоп блокларни қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
янги ғовак тўлдирувчили енгил бетоннинг физик-механик хоссаларини унинг асосий технологик хусусиятларига таъсири аниқланган;
кварцли порфир ва маҳаллий хом ашёдан тайёрланган ғовак тўлдирувчили енгил бетон хоссаларига учувчан-кулнинг таъсир қилиш механизми аниқланган; 
маҳаллий хом ашё ва кўмир чиқиндилари асосидаги ғовак тўлдирувчили енгил бетоннинг таркибини оптималлаштириш математик модели ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон иқлимий шароитларида турар-жой бинолари учун тўсиқ конструкцияларда енгил бетоннинг физик-механик ва иссиқлик-узатиш хусусиятларининг оптимал таркиблари такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Тўсиқ конструкциялар учун кўмир чиқиндилари асосидаги ғовак тўлдиргичли енгил бетонларнинг хоссалари ва технологик хусусиятлари” бўйича олинган илмий натижалар асосида:
учувчан кулдан фойдаланибишлаб чиқарилган ғовак тўлдирувчили енгил бетонларнинг таркиби “Qurilishmateriallariinvest” МЧЖ да жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2021 йил 25 мартдаги 05/15-819-сонли маълумотномаси). Натижада5-10 % цемент сарфини тежаш,сув талабчанлиги 7-9% га камайиш, енгил бетоннинг мустаҳкамлиги 1,17 марта ортишига эришилган;
“Маҳаллий хом ашё ва кўмир чиқиндилари асосидаги ғовак тўлдиргичли енгил бетонларнинг оптимал вариантини танлаш” учун ЭХМ дастури (DGU №07093) олинган ва “Qurilishmateriallariinvest” МЧЖ да жорий қилинган(“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2021 йил 25 мартдаги 05/15-819-сонли маълумотномаси). Натижада талаб этилган ўртача зичлик ва мустаҳкамликка эга бўлган енгил бетоннинг таркибини танлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish