Темирова Гулноз Ибодовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Табиий мўйнадан аёллар устки кийимини тайёрлаш усулини яратиш”, 05.06.04 - «Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни» (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т247
Илмий раҳбар: Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01
Расмий оппонентлар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор; Исмоилова Раъно Музаффаровна, техника фанлари номзоди;
Етакчи ташкилот:. Наманган мухандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий мўйнадан аёллар устки кийимини тайёрлашнинг ресурстежамкор усулини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
елим композициясидан фойдаланган ҳолда устки кийим тайёрлашда ҳосил бўлган табиий мўйна қийқимларини бириктиришнинг ресурстежамкор усули яратилган;
турли шаклдаги нақшлардан фойдаланган ҳолда бадиий безаш усулларини қўллаб, устки кийим тайёрлашнинг ихчамлаштирилган янги технологияси яратилган;
чарм саноати чиқиндисидан фойдаланилган ҳолда коллаген асосли полимер композициясини яратишнинг самарали усули ишлаб чиқилган;
табиий мўйнали тикув буюмидан фойдаланиш шароитидан (ёзги, қишги, мавсумбоп) келиб чиқиб, физик-механик, гигиеник ва бошқа хусусиятларини мослаштириш боғлиқлиги ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ресурстежамкор технология асосида коллаген асосли полимер композицияни қўллаб табиий мўйнадан аёллар устки кийимини ишлаб чиқаришнинг инновацион янги усулини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
табиий мўйна қийқимларини қўллаган ҳолда тикув буюмларини ишлаб чиқаришнинг инновацион ресурстежамкор усулига Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк федерал хизматининг ихтирога патенти олинган (RU 2705148, 2019 й.). Натижада табиий мўйна қийимларини бириктиришнинг янги усули ишлаб чиқилган;
табиий мўйнадан аёллар пальтосини тайёрлашнинг инновацион ресурстежамкор технологиясига Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк федерал хизматининг саноат намунасига патенти олинган.( RU 118086, 2019 й.). Натижада аёллар устки кийимини тайёрлаш учун сарфланадиган вақтнинг ва меҳнатнинг тежалишига эришилган;
қоракўл мўйнасидан кийим деталларини бичиш жараёнида ҳосил бўладиган мўйна қийқимларини навлаш ва уларни бириктиришнинг инновацион усули «Ўзчармсаноат» уюшмаси таркибидаги корхонада, жумладан «Меховая мода» МЧЖда тадбиқ этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2019 йил 20 сентябрдаги ФБ-7/2384-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этилиши натижасида табиий мўйнадан аёллар устки кийимларига ишлов бериш технологик жараёнининг самарадорлиги 75% гача ошириш ва маҳсулот таннархини 45% гача камайтириш имкони яратилган;
инновацион ресурстежамкор технология асосида табиий мўйна қийқимларидан тикув буюмларини ишлаб чиқишнинг яратилган янги усули «Ўзчармсаноат» уюшмаси таркибидаги корхонада, жумладан «Узоқ» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2019 йил 20 сентябрдаги ФБ-7/2384-сон маълумотномаси). Тадбиқ этилиши натижасида табиий мўйнадан аёллар устки кийимларини технологик жараёнининг самарадорлиги 70% га ошириш ва маҳсулот таннархини 40% га камайтиришга эришилган.