Sayt test rejimida ishlamoqda

Далиев Шерзод Каршиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер ости сувларининг сатҳи ва минераллашуви ўзгаришини башорат қилиш учун геофильтрация жараёнларини сонли моделлаштириш», 05.01.07 – «Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2020.2.PhD/Т1572.
Илмий раҳбар: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, доцент, Болтибаев Шухратжон Комилжанович, PhD. 
Етакчи ташкилот номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ер ости сизот ва босимли сувлари сатҳи ҳамда минераллашуви ўзгаришини башорат қилиш учун математик моделлар, сонли алгоритмлари ва дастурий мажмуани ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ташқи омиллар ва буғланишни тавсифловчи функционал боғланишлар ҳамда ғовакликни ҳисобга олган ҳолда ер ости сизот ва босимли сувлари сатҳи ўзгариши жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
қудуқларнинг қуввати (дебитни) ва чизиқли бўлмаган учинчи тур чегаравий шартларни ҳисобга олган ҳолда ер ости сизот ва босимли сувлари сатҳи ўзгариши жараёнининг математик модели такомиллаштирилган;
ер ости сувлари сатҳининг ўзгаришини ҳамда сизиб кириш ва чиқиш жараёнларини тавсифловчи умумий чегаравий шартларни ҳисобга олган ҳолда бир ва икки қатламли муҳитларда туз кўчиши ва диффузияси жараёнларининг математик модели ишлаб чиқилган;
вақт ва фазовий ўзгарувчиларга нисбатан юқори тартибли аниқликка эга бўлган мутлақ турғун ошкормас схема асосида бир ва икки қатламли муҳитларда ер ости сувлари сатҳи ва туз концентрацияси ўзгаришини башоратлаш масалаларини ечиш учун самарали сонли алгоритмлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Ер ости сувлари геофильтрация жараёнларининг такомиллаштирилган математик моделлари ва самарали сонли ҳисоблаш алгоритмлари асосида:
оқова сувлари ҳаракати ҳамда ер ости сувлари сатҳининг ва тупроқда тузлар концентрациясининг вақт давомида ўзгаришини мониторинг қилиш ва башоратлаш учун ишлаб чиқилган математик ва дастурий таъминотлар Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Давлат «Сувоқова» унитар корхонаси объектларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил  28 февралдаги №01/02-1008-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари умумлаштирилган моделлардан фойдаланган ҳолда сувнинг менераллашуви ва оқова сувларнинг тупроқ қатламларига сингиб кетиши жараёнини ҳамда сув етказиб берилаётган ҳудудлардаги сувлар сатҳининг ўзгаришини башоратлаш ҳамда муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 5-6 % га қисқартириш имконини берган;
ер ости сувлар сатҳи ва тупроқнинг минераллашуви даражаси ўзгаришини таҳлил қилиш ва башоратлаш учун ишлаб чиқилган математик ва дастурий таъминотлар Сирдарё–Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси объектларида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги 33-8/317-сон маълумотномаcи). Натижада ер ости сув сатҳи ва ерларнинг туз концентрацияси ўзгаришини башорат қилиш имкони яратилган ҳамда муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфи 3-4 %га қисқартирилган;
математик ва дастурий таъминотлар Жиззах вилоят сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси тассарруфидаги ҳудудларда сизот сувлар сатҳининг ўзгаришини баҳолаш учун жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги 33-8/317-сон маълумотномаcи). Натижада суғориш масалаларида қатламларнинг ёриқ-ғовак муҳитдан иборат эканлигини ҳисобга олиб, геофильтрация жараёнида ер ости сувлари сатҳи ўзгариши баҳоланган ҳамда муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 20% га қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish