Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташметова Гулчехра Талиповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йирик саноат ахолиси орасида ЎСОКни барвақт ташхислаш ва ривожланишини олдини олишга ёндошувни такомиллаштириш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib467.
Илмий рахбар: Ливерко Ирина Владимировна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садыкова Гулора Абраровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: йирик саноат маркази ахолиси орасида ўпканинг сурункали обструктив касаллигини барвақт ташхислаш ва ривожланишини олдини олишга ёндошувни такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЎСОКнинг тарқалиши ва барвақт ташхислашда ижобий скрининг функционал тестлар  билан респиратор симптомлар орасида узвий боғлиқлик аниқланган;
ЎСОК фенотипик кўринишларининг маҳаллий ва тизимли иммун реакциялар иммунобиологик белгиларига боғлиқлиги исботланган;
иммунологик мувозанат ва специфик ўпка антителолар даражасининг ўзгариши касалликнинг бронхитикдан эмфизематоз фенотипга ўтишининг оралиқ босқичи сифатида асосланган;
клиник ва морфо-функционал фенотипик ташхислаш мезонлари асосида ЎСОКнинг персоналлашган базис давоси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Йирик саноат маркази ахолиси орасида ЎСОКни барвақт ташхислаш ва ривожланишини олдини олишга ёндошувни такомиллаштириш  бўйича олинган натижалар асосида:
ЎСОК билан касалланган беморларни дифференцирланган юритиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "ЎСОК билан касалланган беморларни дифференцирланган юритиш алгоритми" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 мартдаги 8н-д/51-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ЎСОК билан касалланган беморларнинг ҳаёт сифатини ошишини таъминлаб, эрта ташхис қўйиш ва дифференцирланган юритишни такомиллаштириш имконини берган;
ЎСОК билан касалланган беморларни дифференцирланган юритишни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан,  Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани марказий поликлиникаси, Тошкент вилояти, Тошкент тумани туман тиббий бирлашмасининг амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 аперелдаги 8н-з/66-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ЎСОК ривожланишиниг профилактикасини оптималлаштириш, рецидивлар хавфини ва хуружлар сонини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish