Sayt test rejimida ishlamoqda

Секлер Дилдора Эркиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Host-омилларнинг ОИВ/ОИТС ва вирусли гепатит C касалликларининг ривожланиши ҳамда  вирусга қарши даволашдаги аҳамияти»,  03.00.04 – Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3DSc/Tib387.
Илмий маслаҳатчи: Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Шадманова Наргиза Абитовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Залялиева Марьям Валиахмедовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Брайн Макмахон, MD, PhD, профессор (АҚШ).
Етакчи ташкилот: Федерал тиббий биологик агентлигининг «Болалар илмий-клиник юқумли касалликлари маркази» (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Host-омилларнинг ОИВ/ОИТС ва вирусли гепатит C касалликларининг ривожланиши ҳамда вирусга қарши даволаш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ОИВ/ОИТС билан касалланган беморларда PRMT6, SOX5, 35-HLA-C, HCP5 ва CCL3 генлардаги бир нуклеотидли мутациялар сабабли касалликнинг ривожланиши исботланган;
ўзбек популяцияси учун аҳамиятли бўлган I-синфга мансуб HLA молекулаларининг антигенлари ОИВ/ОИТС касаллигининг ривожланишига таъсир қилувчи омил сифатида асосланган;
вирусли гепатит С юқтирганларда касалликдан ўз-ўзидан халос бўлиш ва интерферон билан даволашнинг вирусга қарши самарадорлигини башоратлаш IFN-λ3/rs12979860 ва IFN-λ4/ss469415590 полиморфизми сабабли бўлиши, ҳамда ўртасидаги боғлиқлиги исботланган; 
ўзбек популяциясида вирусли гепатит С юқтирганлар ўртасида вирусга қарши чидамлилик билан SNP rs5443/CC генотипининг мавжудлиги орасидаги боғлиқлик асосланган;
ОИВ юқтирганларда касаллик ривожланиши ва ВГС билан касалланган беморларда SNP генотипларини аниқлаш асосида вирусга қарши даволаш самарадорлигини башоратлаш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Host-омилларнинг ОИВ/ОИТС ва вирусли гепатит C касалликларининг ривожланиши ҳамда  вирусга қарши даволашдаги аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
беморларда вирусли гепатит С ни даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Вирусли гепатит С ни интерферон билан даволаш самарадорлигини башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 8н-р/642-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ВГС ни  этиотроп даволашни қўллаш, шунингдек эрта ташхислашни ахборотлаш ва олдини олишнинг самарали амалга ошириш имконини берган;
беморларда ОИВ-инфекциясини эрта ташхислаш ва клиник-лаборатор кечишини башорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «ОИВ/ОИТС касаллигининг ривожланишини башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 8н-р/643-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ОИВ-инфекциясини ташхислаш сифатини оширишга, ривожланишини башоратлаш ҳисобига ўлим ҳолатларини камайтириш имконини берган;
беморларда вирусли гепатит С ни даволаш усулларини такомиллаштириш ҳамда ОИВ-инфекциясини эрта ташхислаш ва клиник-лаборатор кечишини башорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ОИТСга қарши кураш маркази  ва «Vitros Diagnostics» хусусий диагностик лабораториялари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 июндаги 8-4/5287-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ОИВ-инфекцияси ва ВГС касаллигини кечишини башоратлаш, эртa тaшхислaш ва даволашда қиёсий ёндашув ҳисобига ўтказилаётган вирусга қарши даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish