Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Нилуфархон Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз ва ўзбек тилларида градациянинг когнитив ва прагматик жиҳатларининг қиёсий таҳлили», 10.00.06- Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil1157.
Илмий раҳбар: Шахабиддинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдулхамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Гули Исмоилжон қизи, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади инглиз ва ўзбек тилларида градация ҳодисасининг  когнитив, семантик ва прагматик хусусиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида статик бир босқичли градация ва динамик кўп босқичли градация кўрсаткичларни белгилаш орқали градация ҳодисасининг дунёни тушуниб етишдаги когнитив ва дунёни тилда акс эттиришдаги функционал-прагматик хусусиятлари очиб берилган; 
градациянинг оламнинг лисоний манзарасидаги концептуал мавқеи ва унинг бошқа концептуал соҳалар билан ўзаро алоқаси, мустақил категория ҳосил қилиши герменевтик ёндашувнинг “концептуаллаштириш” ва “категориялаштириш” тамойилларининг узвий боғлиқлиги асосида очиб берилган;  
инглиз ва ўзбек тилларининг "даража" умумий семантик белгисига эга бўлган фонетик, морфологик, сўз ясаш, лексик, фразеологик ва грамматик қатламлари ва матнларида намоён бўлувчи даражавийлик – градуаллик функционал-семантик майдони  шакллантирилган; 
қиёсланаётган тилларда градациянинг коммуникатив ва прагматик функцияларининг реал дунёга доир семантик ва дискурсив каби ўхшаш ва тасаввур, баҳо, миллий-маданий тавсифлаш каби ареал дунёга оид фарқли жиҳатлари антропоцентрик ёндашув асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларига градациянинг лингвопрагматик хусусиятларини чоғиштирма тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дунё тилларида градацияни ифодаловчи воситалар орқали гап психолингвистик тусининг ўзгаришидаги ўзига хосликларни қиёслаб аниқлашда, тилнинг турли сатҳларига мансуб градацияловчи воситаларнинг ўзига хос жиҳатларининг нутқни яратиш ва қабул қилишга таъсирини баҳолашга  оид илмий натижалардан Андижон давлат университетида бажарилган 2015-2017 йилларга мўлжалланган “А-1-39 Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 89-03-4172-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот турли лингвомаданият вакилларининг коммуникатив компетенциясини таъминловчи  градуллик аспектини шакллантиришдаги уникал жиҳатлари борасидаги илмий-назарий асослар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида градация ҳодисасини ифодаловчи концептуал соҳаларни аниқлаш ва уларнинг когнитив тизимини тадқиқ этиш ва икки ҳил маданиятда социолингвистик компетенцияни тўғри шакллантиришга оид, хусусан таржима жараёнида  реал ва ареал дунёни акс эттирувчи концептуал соҳаларнинг градация аспектида намоён бўлувчи ўзига хос хусусиятларига оид илмий хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида 2012-2013 йилларда бажарилган ЁА 1-06 рақамли “Профессионал таржимонларни тайёрлашда сифат назоратини ташкиллаштиришга компетент ёндашув” номли амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 89-03-4172-сон маълумотномаси). Натижада градациянинг ўзига хос бўлган адекват таржимани таъминлашдаги имконияти асосланган; 
инглиз ва ўзбек тилларида градациянинг когнитив ва прагматик жиҳатлари қиёсий  таҳлилига бағишланган таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг Андижон ахбороти «News» информацион дастури ҳамда «Онлайн дарс» кўрсатувлари сценарийсида фойдаланилган (Андижон вилояти телерадио¬компаниясининг 2020 йил 18 майдаги 20-24/277-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish