Бердиев Жамшид Панжиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жанубий Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва урбанизация тарихи (XVIII-XX аср бошлари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tar416
Илмий раҳбар: Эшов Боходир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Раимқулов Абдусобир Аззамович, тарих фанлари доктори; Қобулов Эшболта Атамуродович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVIII-XX аср бошларида Жанубий Ўзбекистон шаҳарларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданияти, бошқарув тизими, қурилиши ва меъморчилиги, аҳоли таркиби ва машғулотлари тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро амирлиги даврида Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларининг маъмурий-тузилиш тизими вилоятлар, бекликлар, ҳудудларда жойлашган катта-кичик шаҳарлар ва йирик қишлоқларга бўлинганлиги, шаҳарларнинг жойлашувида аҳолининг зичлашуви, маъмурий-маданий иншоотларнинг ортганлиги, ҳунармандчилик турлари янада ривожланганлиги, аҳолининг асосий этник таркибини ўзбек уруғлари, тожиклар, араблар, туркманлар ташкил қилганлиги ҳақидаги маълумотлар манбалар ва архив ҳужжатларига асосланган ҳолда очиб берилган;
XVIII–XX аср бошларида Қашқадарё ва Сурхондарё воҳалари шаҳарларининг бошқарувида ҳоким, бек, қози, миршаб, раис, амлокдорлар асосий маҳаллий бошқарувни олиб борганликлари, маҳаллий бошқарув вакиллар томонидан солиқлар Қарши, Ғузор ва Шеробод бекликларида тўпланиб, амирлик хазинасига жўнатилганлиги, иқтисодий ва ҳарбий мажбуриятларни бажарилиши маҳаллий бошқарув вакиллари томонидан назорат қилинганлиги аниқланган;
Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаси шаҳарларининг Бухоро амирлиги ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ҳамда халқаро иқтисодий (савдо-сотиқ) ва маданий алоқаларидаги, хусусан, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунарманд-чилик маҳсулотларини етказиб беришдаги етакчилик роли аниқланган;
давлатчилик ривожида аҳоли сонининг ортиб бориши билан ҳунармандчилик соҳалари, маданий ҳаёт ва савдо-сотиқнинг ривожланиб борганлиги, марказий ва маҳаллий ҳокимиятнинг иқтисодни ривожлантиришда, иқтисодий ва маданий муносабатларини режалаштириш ҳамда бошқаришда ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларига темир йўл, пахтани қайта ишлаш корхоналарининг, европа меъморчилигининг кириб келиши натижасида шаҳарларга инновацион янгиликларнинг кириб борганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Ўзбекистондаги шаҳарсозлик ва урбанизация тарихи (XVIII – XX аср бошлари) бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
XVIII–XX аср бошларида жанубий Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари, аҳолининг жойлашуви, машғулотлари, этник таркиби шаҳарларнинг сиёсий-иқтисодий марказлар сифатидаги ўрнига оид маълумотлар асосида тайёрланган маълумотлар Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг «XVIII – XX аср бошларида жанубий Ўзбекистон» номли экспозициясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 01-12-10-3807-сон маълумотномаси). Натижада шаҳарларнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларни янги маълумотлар билан таъминлашга хизмат қилган;
Россия империяси маъмуриятининг амирликка тазйиқи давридаги шаҳарларнинг бошқаруви ва тузилиши, солиқлар ва мажбуриятлар, «янги шаҳар»ларнинг пайдо бўлиши, Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаси шаҳарларининг Бухоро амирлиги ҳаётида ҳамда халқаро иқтисодий (савдо-сотиқ) ва маданий алоқаларидаги ўрни ҳақидаги маълумотлардан “O`zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Буюк ипак йўлида” кўрсатуви сценарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 12 октябрдаги 02-40-953-сон маълумотномаси). Натижада жанубий вилоятлардаги урбанизация жараёнлари ва шаҳарсозлик тарихи ҳақидаги янги илмий-назарий фикр-хулосалар бериш имконияти оширилган;
давлатчилик ривожида шаҳарларнинг роли, марказий ва маҳаллий ҳокимиятнинг иқтисоднинг турли соҳаларини ривожлантиришда, иқтисодий ва маданий муносабатларини режалаштириш ҳамда бошқаришда ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларига инновацион янгиликларни жорий этилиши ҳақидаги илмий хулосаларидан “Экспедиция” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 7 апрелдаги 02-40-520-сон маълумотномаси). Натижада жанубий вилоятлардаги урбанизация жараёнлари ва шаҳарсозлик тарихи ҳақидаги илмий-назарий фикр-хулосалари ёритиш имкони яратилган.