Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Асроржон Акрамжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашда Ўзбекистоннинг тутган ўрни», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ss76.
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08. 
Расмий оппонентлар: Идиров Улуғбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Каримов Фарҳод Эркинович, сиёсий фанлар доктори (Ds), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги янгиланган сиёсий ташаббуслари ва минтақа хавфсизлигини таъминлаш борасида ушбу ташаббусларнинг аҳамиятини шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлашда Ўзбекистоннинг тутган ўрнини илмий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик тизимининг интеграцион ҳолатини сақлаб қолиш, кучлар мувозанати, манфаатлар умумийлигига қаратилган “хавфсизлик макони”ни шакллантириш зарурлиги илмий асосланган;
Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсият фаолиятларида “минтақавий хавфсизлик”, “минтақавий интеграция”, “минтақавий ҳамкорлик” йўналишларини ривожлантиришга қаратилган позитив, эволюцион, баҳолаш, жорий этиш, амал қилиш мақомлари аниқланган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳат кенгашида илгари сўрилган минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ва чегаралар делимитацияси, деморкациясини амалга оширишнинг аҳамияти ҳамда превентив дипломатия борасидаги ташаббуслари очиб берилган;
Марказий Осиё минтақасида ички ва ташқи таҳдидларнинг трансчегаравий ва трансмиллий ҳарактерга эгалиги, унга қарши курашиш бўйича давлатлараро ҳамкорлик босқичларининг ўзаро таъсири, стратегик шерикликнинг регионал ва кўп қиррали ҳамкорликни манфаатли конструктив йўналишлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашда Ўзбекистоннинг тутган ўрни масалаларинингилмий асослари ва ривожланиш истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-сиёсий хулосалар асосида:
Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик тизимининг интеграцион ҳолатини сақлаб қолиш, кучлар мувозанати манфаатлар умумийлигига қаратилган “хавфсизлик макони”ни шакллантириш зарурлиги илмий асосланганлигига оид хулосалардан “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” номли дарсликнинг “Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигида демократик тамойилларга асосланиши” номли бобини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5591-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар Марказий Осиёдаги хавфсизлик субъктларининг умумий манфаатларига асосланган юқори даражада интеграцияланган хавфсизлик маконини шаккллантириш зарурлигини илмий жиҳатдан асослашга хизмат қилган;
Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсият фаолиятларида “минтақавий хавфсизлик”, “минтақавий интеграция”, “минтақавий ҳамкорлик” йўналишларини ривожлантиришга қаратилган позитив, эволюцион, баҳолаш, жорий этиш, амал қилиш мақомлари аниқланганлигига доир хулосалар ва маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан чоп этишга тавсия этилган “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” дарслигининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этишнинг янги босқичи” номли бобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан 2021 йил 8 июнь кунида берилган маълумотнома). Илмий хулосалар ва амалий таклифлар “минтақавий хавфсизлик”, “минтақавий интеграция”, “минтақавий ҳамкорлик” каби йўналишларнинг минтақада давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш механизми сифатидаги позитив, эвалюцион, баҳолаш, жорий этиш, амал қилиш мақомларига эгалиги асослаган ва “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” дарслигини назарий-методологик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳат кенгашида илгари сўрилган минтақавий ҳамкорликни ҳар томонлама чуқурлаштириш, дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ва чегаралар делимитацияси, деморкациясини амалга оширишнинг аҳамияти ҳамда превентив дипломатия борасидаги ташаббуслари очиб берилишига доир хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган ва 2020-2021 йилларда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 14 июндаги  03/08-745-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар минтақавий интеграция жараёнларини фаоллаштиришдаги Ўзбекистон ташаббусларидан фойдаланишнинг амалий аҳамиятини илмий жиҳатдан асослаб берган ва ўқув қўлланманинг назарий-методологик жиҳатдан бойишига хизмат қилган;
Марказий Осиё минтақасида ички ва ташқи таҳдидларнинг трансчегаравий ва трансмиллий ҳарактерга эгалиги, унга қарши курашиш бўйича давлатлараро ҳамкорлик босқичларининг ўзаро таъсири, стратегик шерикликнинг узоқ муддатларга мўлжалланган конструктив ва прагматик йўналишлари очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” дарслигининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этишнинг янги босқичи” номли бобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан 2021 йил 8 июнь кунида берилган маълумотнома). Ушбу хулосалар дарсликнинг назарий жиҳатдан бойишига ва таълим сифатини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish