Зоирова Малоҳат Нуралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамоатчилик назоратида оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш механизмлари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Siyos90.
Илмий маслаҳатчи: Утамурадов Акбар, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Нишонова Озода Джалолиддиновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саидов Санжар Шавкатович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш механизмларига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОАВнинг жамоатчилик назорати воситасида давлат ҳокимияти органларининг қонунлар, қоидалар, кодлар орқали тартибга солиш фаолияти ва жамоатчилик билан мулоқотдаги ўзаро коммуникатив алмашинув, ижтимоий консенсус, ташкилий-мақсадли шаффофликни ошириши очиб берилган;
жамоатчилик назорати субъектларининг мустақиллигини тўла кафолатлаш, назорат объектига бўлган таъсир механизмларини соддалаштириш, аҳолининг ислоҳотларга бўлган манфаатли, ижтимоий шериклик асосидаги иштироки давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини ошириши асослаб берилган;
давлат ҳокимияти демократлигини кўрсатадиган тушунтириш бериш, ҳисобдорлик, очиқлик тамойиллари жамоатчилик назоратини халқ ҳокимиятининг муҳим инструментига айланиб бориши очиб берилган;
жамоатчилик назорати кўрсаткичлари миллий тизимини жорий этишда ОАВнинг бирлашган институционал, маълумотларга интерактив тарзда кириш имкониятини берадиган электрон жамоатчилик назоратини қўллашга доир (“Электрон жамоатчилик назоратини ташкил қилиш” қоидасини жорий этиш, автоматлаштирилган ахборот тизимида “Жамоатчилик назорати электрон ресурс маркази”ни яратиш) тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамоатчилик назоратида оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш механизмлари бщйича олинган илмий натижалар асосида:
ОАВнинг жамоатчилик назорати воситасида давлат ҳокимияти органларининг қонунлар, қоидалар, кодлар орқали тартибга солиш фаолияти ва жамоатчилик билан мулоқотдаги ўзаро коммуникатив алмашинув, ижтимоий консенсус, ташкилий-мақсадли шаффофликни оширишига доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 5 февралдаги 03/227–сон маълумотномаси). Натижада Агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги ҳолати ва даражасини таҳлил қилиш, миллий ахборот маконини мониторинг қилиш борасидаги чора-тадбирлар режасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жамоатчилик назорати субъектларининг мустақиллигини тўла кафолатлаш, назорат объектига бўлган таъсир механизмларини соддалаштириш, аҳолининг ислоҳотларга бўлган манфаатли, ижтимоий шериклик асосидаги иштироки давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини ошириши борасидаги назарий хулосалари, амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг 2019 йил 27 декабрдаги 01/811–сон маълумотномаси). Натижада ЎзЭОАВМАнинг мамлакатимизда фуқаролик жамиятини барпо этишда миллий электрон оммавий ахборот воситалари ролини кенгайтириш, ОАВнинг замонавий бозорини яратиш, Телерадиоузатувчилар Хартияси белгилаб қўйилган томошабинлар ва тингловчилар билан очиқ муҳосабага кўмаклашиш, жамоатчиликнинг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устида самарали жамоатчилик назоратини таъминлашда ОАВ фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бошқарув органлари ва халқ ўртасида бевосита алоқани амалга оширган ҳолда, ҳукумат тузилмаларига уларнинг вазифалари бажарилишини ахборот кўмаги билан таъминлаш каби вазифаларини самарали амалга оширишга хизмат қилган;
давлат ҳокимияти демократлигини кўрсатадиган тушунтириш бериш, ҳисобдорлик, очиқлик тамойиллари жамоатчилик назоратини халқ ҳокимиятининг муҳим инструментига айланиб боришига доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг 2020 йил 10 январдаги 01-23/68–сон маълумотномаси). Натижада Агентлик томонидан ахборот тўплаш ва уларни оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига, муассасаларга, корхоналарга ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига, фуқароларга етказиб бериш, давлат манфаатларини назарда тутиб ҳамда воқеаларни холис ва ҳар томонлама ёритиш принципларига, турмушни бутун чоралар билан демократиялаш ва одамий муносабатларни инсонпарварлаштириш негизида жамиятни жипслаштириш вазифалари, давлат ҳокимияти олий органлари фаолияти, уларнинг ички ва ташқи сиёсати масалаларига доир ҳаққоний ва аниқ ахборот олиш борасидаги вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган;
жамоатчилик назорати кўрсаткичлари миллий тизимини жорий этишда ОАВнинг бирлашган институционал, маълумотларга интерактив тарзда кириш имкониятини берадиган электрон жамоатчилик назоратини қўллашга доир (“Электрон жамоатчилик назоратини ташкил қилиш” қоидаларни жорий этиш, автоматлаштирилган ахборот тизимида “Жамоатчилик назорати электрон ресурс маркази”ни яратиш) хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилаётган ПЗ-2017093070 - сонли “Ўзбекистонда ижтимоий шерикликнинг бугунги кун талабларига мос келадиган моделларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий грант дастури ва “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти”, “Фуқаролик жамияти” ва “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” номли ўқув қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 89-03-2235–сон маълумотномаси). Натижада амалий грант доирасида амалга оширилган илмий ишланмалар ва ўқув қўлланмаларнинг илмий мазмунини оширишга хизмат қилган.