Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзоев Жавоҳир Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геморрагик инсультда иккиламчи ишемия: сабаблари, диагностик методларининг ўзига хослиги ва фармакокоррекция», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib647.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: геморрагик инсультнинг ўткир даврида юзага келадиган иккиламчи ишемиянинг диагностика ва даво чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геморрагик инсультнинг ўткир даврида юзага келадиган иккиламчи ишемия ва церебрал вазоспазм орасида узвий боғлиқлик исботланган;
илк бор инсульт-гематома атрофида ва ундан узоқда юзага келадиган патологик гиподенс соҳаларнинг аҳамиятли дифференцирланган тафовути аниқланган; 
геморрагик инсультда юзага келган иккиламчи ишемияни мониторинг қилишнинг морфофункционал кўрсатқичлар асосида клиник-прогностик афзаллиги аниқланган;
илк бор клиник шкалаларга асосланган ҳолда иккиламчи ишемия билан асоратланган геморрагик инсульт фармакокоррекцияси ишемия оғирлик даражаси асосида оптималлаштирилган;
иккиламчи ишемия билан асоратланган геморрагик инсультда медикаментоз терапия самарадорлигини комплекс баҳолашнинг прогностик мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иккиламчи ишемия билан асоратланган геморрагик инсультли беморларни даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишемик шикастланиш билан асоратланган мия ичи қон қуйилишларида диагностика ва даволаш самарадорлигини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Иккиламчи ишемия билан асоратланган мия ичи қон қуйилишида оптималлашган дигностика ва даволаш тактикаси» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 июндаги 8н-д/165-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома иккиламчи ишемия билан асоратланган геморрагик инсультни эрта ташхислаш, даволаш самарадорлигини яхшилаш имконини берган; 
иккиламчи ишемия билан асоратланган мия ичи қон қуйилишида беморларни эрта ташхислашни оптималлаштириш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро ва Навоий филиалларида амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 8н-з/164-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари беморлар учун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, мия ичи қон қуйилиши ва ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish