Sayt test rejimida ishlamoqda

Уразимбетова Айгуль Аралбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини шакллантириш метдикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1678.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматова Гулшан Аманкуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқувчилари таянч компетенцияларини шакллантириш мазмуни ижтимоий-маданий, синергетик, феноменологик ва аксиологик ёндашувларни ўзаро яхлитлаш, таксономия, интенсивлик, ассимилиация, натижавий элементларини ривожлантиришга боғлиқ хусусиятларини вақтинчалик ва фазовий чегараларини белгилаш асосида аниқланган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг креативлиги коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч билимларининг меъёрий, тизимли даражаларини блок модулли технологияларнинг когнитив ва компенсатор стратегияларни инновацион таълим муҳитини моделлаштириш асосида ривожлантирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги антропологик ёндашувни босқичма-босқич ривожлантириш жараёни ҳамкорлик, модулли, лойиҳаловчи, ривожлантирувчи, фаолиятли педагогик таъсир воситалари таркибини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
1-2-синф ўқувчиларининг таянч компетенциялари таркибий, мантиқий ва функционал боғлиқликнинг ижтимоий-педагогик индивидуал таълим траекториясини тармоқли таълим майдонини аниқлаштириш асосида ривожлантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
блок модулли технологиялар орқали ривожлантирилган бошланғич синф ўқувчиларида коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш, миллий ва умуммаданий каби таянч билимларининг меъёрий, тизимли ва креатив даражаларига оид хулоса ва таклифлардан А-1-123 рақамли “Ўқитувчилар учун мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 89-03-3593-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчилари таянч компетенцияларини шакллантириш методикаси дидактик таъминотининг босқичларини такомиллаштириш ҳисобига самарадорлик кўрсаткичининг ошишига эришилган;
синергетик интеграциялаш орқали такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчилари таянч компетенцияларини шакллантириш дидактик таъминотининг тизимлаштириш, таксономия, интенсивлик, ассимилиация, натижавий босқичларига оид хулоса ва таклифлардан “Она тили” фанидан Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 89-03-3593-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари таянч компетенцияларни шакллантиришнинг интегратив моделини такомиллаштириш ҳисобига такомиллашувига хизмат қилган; 
инновацион портфолио баҳолаш технологияларини семиотик функцияларга уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларида таянч компетенцияларни шакллантиришнинг интегратив моделига оид хулоса ва таклифлардан А-1-123 рақамли “Ўқитувчилар учун мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 89-03-3593-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг “Она тили” дарсларида ўқитиш самарадорлиги, ўқувчиларнинг ўқув фанларига бўлган қизиқишлари ва ўқув фаоллигининг сифат даражаларини таъминлаш ҳисобига ошишига эришилган; 
ўқув вазиятларининг когнитив ва компенсатор стратегияларини фасилитация қонунларини моделлаштириш орқали такомиллаштирилган компетенцияларини шакллантириш методикасига оид хулоса ва таклифлардан “Она тили” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 89-03-3593-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг таянч компетенцияларини шакллантириш самарадаорлигини ошириш ҳисобига ўқув вазиятлар тўплами ишлаб чиқилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish