Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаджонова Мохфора Абдулхокимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бентонит гиллари асосида олинган янги фаоллантирилган адсорбентларнинг коллоид-кимёвий хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/К354.
Илмий раҳбар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Боймирзаев Азамат Солиевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бентонит гиллари асосида олинган янги фаоллантирилган адсорбентларнинг коллоид кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимёвий таркиби ва структурасини аниқлаш асосида Аскамар бентонитини ўсимлик мойларини оқловчи адсорбент олишга хомашё эканлигини назарий ва амалий асосланган;
сув билан бойитиш жараёнидан сўнг, бентонит таркибида монтморилонит миқдори деярли 2 барабар, яъни 48,8% дан 79,5% га  кўпайиб, аксинча кварц миқдори 35,4 % дан 8,9% га камайиши аниқланган;
бойитилган Аскамар бентонитини 15% ли H2SO4 кислотаси ёрдамида 4 соат мобайнида фаоллаштириб олинган оқловчи адсорбентнинг адсорбцион хусусиятлари 3 баробар ошиши аниқланган;
танлаб олинган бентонит намуналарида бензол ва углерод (IV) оксид молекулалари адсорбциясининг тўлиқ термодинамик тавсифлари (∆Н, ∆G ва  ∆S), изотермалари БЭТ ва Ленгмюр тенгламалари ёрдамида сирт юзалари аниқланган;
Покистон ва Аскамар бентонити намуналарида бензол молекулалари адсорбцияси иссиқлиги тўлқинсимон поғонали кўринишда бўлиши аниқланган;
сульфат кислота билан активлантирилган Аскамар бентонити Покистон бентонитига нисбатан бензолни кўпроқ адсорбция қилиши исботланган;
гил минераллари ички қаватидан базал (ташқи) қаватга металл (Са2+ ва Na+) катионларининг кўчиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Бентонит гиллари асосида олинган янги фаоллантирилган адсорбентларнинг коллоид кимёвий хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий Аскамар бентонитларини ноорганик кислоталар ёрдамида фаоллаштириш асосида оқловчи тупроқ олиш технологияси Ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати» га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг 2021 йил 26 апрелдаги КС/3-456-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи 2-3 баробар арзон, юқорисорбцион махаллий адсорбент  олиш имконини берган; 
Аскамар бентонитидан олинган адсорбент ёрдамида ўсимлик мойларини адсорбцион тозалаш технологияси Ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати» га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг 2021 йил 26 апрелдаги КС/3-456-сон маълумотномаси). Натижада, тозаланган ўсимлик мойини рангини 14,2 қизил бирликдан 7,2 қизил бирликкача, яъни 2 барабар тушириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish