Sayt test rejimida ishlamoqda

Максудова Ҳилола Фердинантовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фармацевтика йўналишида инглиз тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий лаёқатларини ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped244.
Илмий раҳбар: Мухитдинова Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Абдуназар Хатамназарович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фармацевтика йўналишида инглиз тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий лаёқатларини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фармацевтика йўналишида касбга йўналтирилган инглиз тилини  тўрт босқичли тизимда умумкасбий (EGPP), умумакадем (EGAP), махсус касбий (ESPP), махсус академ (ESAP) йўналишларда ўқитишда компетенциявий ва соҳавий ёндашув мезонлари асосида талабаларнинг ўқув-когнитив кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминоти ишлаб чиқилган ва  кредит-модуль таълим тизими тамойиллари асосида фармацевтика йўналишида “Тиббиётда хорижий тил” модулини  ўқитишнинг муқобил усули сифатида таклиф этилган;
бўлажак фармацевтларнинг касбий лаёқат хусусиятларини ривожлантирувчи  амалий (билим, малака, кўникма), аксиологик (касбга шахсий йўналганлик), хиссий (ўз-ўзини бошқариш), аутокомпетенция (технологиялардан фойдалана олиш), махсус компетенция (касбий вазифаларни еча олиш) компонентлари уларнинг коммуникатив компетенцияларини шакллантиришда бирламчи омил эканлиги фармацевтларнинг хорижий тилларга ташқи ва ички эҳтиёжларига қаратилган лингводидактик таъминотини оптималлаштириш орқали исботланган; 
фармацевтика йўналишида инглиз тилини фармация ва саноат фармацияси соҳасига оид “Дори турлари технологияси”, “Лотин тили”, “Фармакогнозия” касбий фанлар билан мазмуний узвийлик асосида ўқитиш модели талабаларнинг касбий коммуникатив компетенциясининг ассоциатив англаш компонентини соҳавий ёндашувнинг эркин экспозицион усулига татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
фармацевт-талабаларнинг касбий эҳтиёжлари асосида инглиз тилида  дори аннотацияларини тузиш, рецептлар ва ёрлиқлардаги кўрсатмаларни таржима қилишга ўқитишда рецепиентга прагматик таъсир ўтказишнинг самарали механизми сифатида транслитерация усулининг устуворлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фармацевтика йўналишида инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг касбий лаёқатларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган амалий  тавсиялар асосида:
илк бор фармацевтика йўналишида касбга йўналтирилган инглиз тилини  тўрт босқичли тизимда умумкасбий (EGPP), умумакадем (EGAP), махсус касбий (ESPP), махсус академ (ESAP) йўналишларда ўқитишда компетенциявий ва соҳавий ёндашув мезонлари асосида талабаларнинг ўқув-когнитив кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти фармацевтика йўналиши талабалари учун “English for pharmacists Module 1 Social and professional interaction” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи, 418-119-сон гувоҳномаси). Мазкур ўқув қўлланма фармацевтика йўналиши 1- ва 2-босқич талабаларининг инглиз тили машғулотларида касбий коммуникатив лаёқатларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак фармацевтларнинг касбий лаёқат хусуссиятларини ривожлантирувчи  амалий (билим, малака, кўникма), аксиологик (касбга шахсий йўналганлик), хиссий (ўз-ўзини бошқариш), аутокомпетенция (технологиялардан фойдалана олиш), махсус компетенция (касбий вазифаларни еча олиш) компонентлари уларнинг хорижий тилларда коммуникатив компетенцияларини шакллантиришга оид хулосаларидан Британия Кенгашининг “EnSPIRE-U” лойиҳасида нофилологик йўналишлар учун махсус мақсадларга йўналтирилган инглиз тилини ўқитиш “ESP Curriculum” намунавий дастурини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-5139–сон маълумотномаси). Мазкур намунавий дастур нофилологик йўналишидаги олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитишда амалиётга жорий қилинган, натижада нофилологик ОТМларининг инглиз тили фани бўйича дастурлари, ўқув-услубий материаллари такомиллаштирилган ва талабаларининг касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
фармацевтика йўналишида инглиз тилини фармация ва саноат фармацияси соҳасига оид “Дори турлари технологияси”, “Лотин тили”, “Фармакогнозия” касбий фанлар билан мазмуний узвийлик асосида ўқитиш модели талабаларнинг касбий коммуникатив компетенциясининг ассоциатив англаш компонентини соҳавий ёндашувнинг эркин экспозицион усулига татбиқ этишга оид хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ҳузуридаги РИАИМ ва Британия Кенгаши ҳамкорлигидаги UzTESPING (Uzbekistan Teachers of ESP Integrated Networking Group) 10-11/39- рақамли нофилологик йўналишларда инглиз тилини ўқитишни ислоҳ этиш лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-846–сон маълумотномаси). Натижада республиканинг фармацевтика йўналишидаги ОТМларда инглиз тилини ўқитиш бўйича UzTESPING амалий лойиҳасида ишлаб чиқилган “ESP discussion” мавзусидаги тренинг материаллари фармацевтика йўналишида инглиз тилини фанлараро алоқадорлик асосида ўқитишга оид назарий хулосалар билан бойитилган; 
фармацевт-талабаларнинг касбий эҳтиёжлари асосида инглиз тилида  дори аннотацияларини тузиш, рецептлар ва ёрлиқлардаги кўрсатмаларни таржима қилишга ўқитишда рецепиентга прагматик таъсир ўтказишга оид илмий хулосаларидан фармацевтика йўналиши талабалари учун “English for pharmacists Module 1 Social and professional interaction” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи, 418-119-сон гувоҳномаси). Мазкур ўқув қўлланма фармацевтика йўналиши 1- ва 2-босқич талабаларининг инглиз тилида фармацевтик терминларни қўллаш, дори йўриқномалар ва рецептларни тузиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish