Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардиев Бегали Худойқул ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги изҳор гапли қурилмалар синонимиясининг функционал-семантик таҳлили”, Ихтисослик - 10.00.01-Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2019.2.PhD/Fil783.
Илмий раҳбар: Юлдашев Мусо Мухаммадиевич, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Ўринбаева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори; Бахриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори.  
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида изҳорли қурилмаларнинг шаклланиши, уларнинг лексик-семантик ва шаклий-денотатив дифференциацияси, изҳорли қурилмалар компонентларининг семантик-синтагматик алоқалари, изҳорли қурилмалар синонимиясининг семантик-структур ва функционал-семантик муносабатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
объектив воқеликнинг хабар объектига айланадиган ҳар қандай вазиятни фикрий, ҳиссий ўзлаштириш, баҳолаш ва шу кабилар изҳорлаш мазмунини ифодаланиши ҳамда изҳорловчи қисм ҳаракат, жараён, ҳолат, сифат, борлиқда жойлашиш ўрни, самарадорлик, натижа, далиллар мажмуаси, уларнинг ўзаро алоқаси каби ҳар хил предикатлардан иборат бўлиши асосланган;
изҳорли предикатнинг семантик имкониятларининг намоён бўлиши унинг структур-грамматик асоси бўлган таянч сўзларнинг лексик-семантик табиати ва шаклланишига қараб белгиланиши, уларнинг валентлик ва грамматик хусусиятлари изҳорланаётган қисмга семантик-синтактик жиҳатдан боғлиқлиги очиб берилган; 
изҳорли қурилмаларнинг турли кўринишлари синтетик, аналитик шакли каби структур-семантик типларининг лексик, грамматик, лексик-синтактик модификациялари трансформациялар туфайли ҳосил бўлиши ҳамда изҳорли предикатларнинг функционал-семантик, функционал синтактик синонимияси ядровий структуралар грамматик трансформацияси ва синтактик перифразалашиш қатори бўйича синонимиялардан иборат эканлиги далилланган;
изҳор предикатлари хабар - айтиш, маълум қилиш, сўраш, идрок - ҳиссий эшитиш, кўриш, ёки тафаккурга оид билиш, тушуниш, ҳис-туйғу, эмоционал реакция - қувониш, эмоционал кечинма - қўрқиш, эмоционал муносабат - ёқтириш, билиш, ўйлаш, баҳо бериш - яхши, ёмон, оз, кўп, енгил, қийин, турмуш ва намоён бўлиш, истак, имконият, эҳтиёж ва муқаррарлик каби семантик-структур компонентлардан иборат эканлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги изҳор гапли қурилмалар синонимиясининг функционал-семантик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
сўз ясалиши ва синтаксис масалаларини таҳлил қилишда изҳорловчи предикатнинг структур-грамматик асоси бўлган таянч сўзларнинг лексик-семантик табиати, грамматик хусусиятлари тўғрисидаги хулосалардан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 сентябрдаги 89-03-3359-сон маълумотномаси). Натижада сўз ясалиши маъно уйғунлиги масалаларини таҳлил қилишда назарий асос мустаҳкамланган;
объектив воқеликнинг хабар объектига айланадиган ҳар қандай вазияти фикрий ёки ҳиссий ўзлаштириш, баҳолаш сингариларда изоҳлаш мазмуни бўлиши туфайли изҳорловчи предикатларни лексик-семантик гуруҳларга ажратиш юзасидан олинган хулосалардан 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-78 рақамли «Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (вазифавий услублар таҳлили асосида)» фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 89-03-3745-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари идрок предикатлари, ахборот предикатлари, билим ва тафаккур предикатлари, баҳоловчи тавсифловчи семантик предикатлар, модал предикатларининг ҳосил бўлиши ва уларнинг ўзига хослигини ифодалашга оид  назарий фикрларнинг ривожланишига асос бўлган;
ўзбек тилида изҳорли қурилмаларнинг шаклланиши, уларнинг лексик-семантик ва шаклий-денотатив дифференцияси, изҳорли қурилмалар компонентларининг структур ва функционал-семантик муносабатларни ёритиб беришда Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом Самарқанд», «Таълим ва тараққиёт» каби ўқув-маърифий ҳамда илмий-оммабоп телекўрсатувларида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 5 октябрдаги 09-01/300-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар янги манбалар воситасида тўлдирилиб илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда илмий янгиликлар билан бойитилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish