Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Азиз Қосимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Малоинвазивный метод лечения гнойных заболеваный легких», 14.00.27 –Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2019.2.PhD/Tib990ю
Илмий раҳбарлар: Сафоев Боқодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Магомед Ахмедович тиббиёт фанлари доктори, профессор, Уроқов Шуҳрат Тўхтаевич тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. беморларда ўпка йирингли касалликларини миниинвазив усул ёрдамида даволаш ва унинг натижалари самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йирингли ўпка касалликларини даволаш комплексида назотрахеобронхиал дренажлаш усулидан фойдаланиш даволаш натижаларига ишонарли ижобий таъсир кўрсатиши, йирингли бўшлиқлар инфекциядан тозаланишини тезлаштириши, абсцесс бўшлиғининг кичрайиши, даволаш давомийлигини камайтириши исботланган;
ўпканинг йирингли касалликлари билан оғриган беморлар балғамидан Staphylococcus aureus монокультура ва ассоциация шаклларида кўп идентификация қилиниб, бошқа грамманфий ва граммусбат патоген микрооганизмларга нисбатан этиологик агент сифатида миқдорий ва сифатий жиҳатдан кўп учраши аниқланган; 
назотрахеобронхиал дренажнинг мақсадли антибактериал терапия билан биргаликда қўлланилишидан фойдаланиш бемор қонида кислород билан тўйинганлик индексининг анъанавий даволашга нисбатан икки баравар тезроқ барқарорлаштириши аниқланган;
йирингли ўпка касалликлари билан касалланган беморларни даволашда йирингли бўшлиқларни назотрахеобронхиал катетеризация қилиш усули ишлаб чиқилган бўлиб, бу кам жароҳатли ва миниинвазив усул сифатида касаллик салбий оқибатларини қисқа вақт ичида камайтиришга имкон берганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Йирингли-деструктив ўпка касалликлари билан касалланган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Бронхиал оқма билан асоратланган ўпка йирингли касалликларини даволашда йирингли ўчоқни транстрахеал дренажлаш самарадорлиги» номли услубий тавсияномаси (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 8н-д/199-сонли хулосаси) тасдиқланган. Тавсия этилган тавсиялар йирингли бўшлиқлар ҳажмининг пасайиши ва йирингли яллиғланиш жараёнининг регрессияси туфайли ўпканинг йирингли-деструктив касалликлари билан жарроҳлик даволаш сифатини оширишга имкон берган;
«Бронхиал оқма билан асоратланган ўпка йирингли касалликларини даволашда ўпкани назотрахеобронхиал дренажлаш» номли услубий тавсияномаси (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24 ноябрдаги 8н-д/199-сонли хулосаси) тасдиқланган. Мазкур тавсиянома йирингли бўшлиқларни инфекциядан тозалашни тезлаштириш, абсцесс бўшлиғининг кичрайиш вақтини қисқартириш ва даволаниш давомийлигини қисқартириш имконини берган;
йирингли-деструктив ўпка касалликлари билан касалланган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, Жондор туман тиббиёт бирлашмаси, Когон тиббиёт бирлашмаси ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филлиалида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 21-декабр 8н-з/202-сонли хулосаси). Даволашнинг тавсия қилинган тактикасидан фойдаланиш йирингли бўшлиқлар ҳажми камайиши, инфекциядан тозалашни тезлаштириши, даволашнинг ўртача давомийлиги икки баравар қисқартиришига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish