Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Камола Акрамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси , ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта ривожланган остеоартрозни клиник, диагностик, даволаш ва профилактик хусусиятлари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib466.
Илмий рахбар : Тоиров Эркин Санатович, тиббиёт фанлари докори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурод Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Бобоев Кодиржон Тухтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йуналиши : амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта ёшда ривожланган остеоартрознинг клиник-биохимиявий ва молекуляр генетик хусусиятлари асосида касаллик ривожланиши ва клиник кечишини башоратлаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОА касаллигини бошқа бўғим касалликларидан фарқлаш ва бўғимнинг фунционал ҳолатини  тўғри баҳолаган ҳолда максимал даво усулларини белгилашда WOMAC, ВАШ,  Лекен алгофункционал индекси, эксперт мезонлари,  DN4 сўровномаси ва юриш тезлигини аниқлашни бир вақтда қўллаш эрта диагностик аҳамияти асосланган;
дистрофия жараёни сабабли бўғимдаги  дефектлар, яллиғланиш зонаси, суюқлик ҳажми, менискларнинг ҳолати, бўғимда қон айланиши ва иннервациясининг бузилишларининг кальций-фосфор алмашинувининг периферик кўрсаткичлари ва дегенератив жараён  ривожланиши билан боғлиқлигини ультратовуш ва магнит резонанс томография ёрдамида асосланган; 
илк бор ОА кузатилган беморларда ўсиш омилини трансформацияловчи TGFb1 ген полиморфизмининг Pro/Pro  мутант генотипи тоғайнинг дегенерация - дистрофия жараёнини кучайтириши ҳисобига касалликнинг қисқа давомийлигида остеофитларнинг пайдо бўлишига олиб келиши исботланган; 
қон  томирлари эндотелийси ўсиш омили VEGFA ген полиморфизмининг C аллел ва C/C мутант генотипи яллиғланишни кучайтириши ҳисобига ОА нинг метаболик ва қон томир касалликлари билан беморларда юқори ассоциацияси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кўп омилли касаллик ҳисобланган ОА ни эрта ташҳислаш ва даволашни такомиллаштиришни баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
касалликнинг хавф омилларини,  варикоз ва семизлик каби коморбид ҳолатларини вақтида аниқлаш, касалликни бошқа бўғим касалликларидан фарқлаш ҳамда бўғимнинг фунционал ҳолатини  баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида “Эрта ривожланган остеоартроз кузатилган беморларда хавф омилларини аниқлаш алгоритми” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-р/515–сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ОАда хавф омилларини ва юқори наслий мойилликни ўз вақтида  аниқлаш асосида касалликни эрта ташҳислаш ва асоратларининг олдини олиш имконини берган;
максимал даво усулини белгилашда ўсиш омилини трансформацияловчи TGFb1 ген ва қон - томир эндотелий ўтказувчанлигини оширадиган VEGFA генларни ўрганиш  заминида олинган илмий натижалар асосида “Эрта ривожланган остеоартроз кузатилган беморларни самарали даволашни дастурлаштирилган тарзда аниқлаш алгоритми” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-р/516–сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ОА касалида бирламчи соғлиқни сақлаш тизимида самарали даво чораларини қўллаш натижасида даволаш муддатини қисқартириш, ногиронликнинг олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
эрта ривожланган ОАнинг хавф омилларини ва коморбид ҳолатларни аниқлаш, бўғимнинг функционал ҳолатини тўғри баҳолаган ҳолда комплекс даволашда дастурлаштирилган тизимнинг самарадорлигини оптималлаштириш бўйича илмий натижалар, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси ва Хоразм вилояти ТТА Урганч филиали клиникасининг клиник амалиётига татбиқ этилган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги 8н-з/44-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг тиббий амалиётга татбиқ этилиши ОА касаллигида ташҳислаш сифатини яхшилаш, даволаш жараёнида ихтисослашган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишни сезиларли даражада кенгайтирилиши касаллик асоратлари ва ногиронлик даражасини 2,3 ва 1,7 бараварга камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish