Sayt test rejimida ishlamoqda

Авезов Абаджан Урунбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хавфли ўсма касалликларида ўпка артериялари тромбоэмболиясининг патоморфологик хусусиятлари», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib664.
Илмий раҳбар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Исроилов Ражаббой, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Магрупов Баходир Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Самарқанд давлат тиббиёт институти»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хавфли ўсма касалликларида ўпка артериялари тромбли эмболиясининг патоморфологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хавфли ўсма касалликларининг ўпка артерияси тромбли эмболия асорати эркакларга нисбатан аёлларда кўпроқ учраганлиги, ёши катталарда бевосита ўлим сабаби бўлганлиги, хавфли омил сифатида сурункали юрак етишмовчилиги, сурункали гепатит билан касалланиш ҳолатлари, оёқ веналар варикози, қандли диабет, тана вазнининг ортиши ва семизлик ҳолатларига боғлиқлиги асосланган;
ўпка артерияси тромбли эмболияси меъда-ичак, нафас, сийдик ажратиш тизими, аёллар репродуктив тизими хавфли ўсмаларида, аксарият ҳолларда аденокарцинома эса ясси эпителийли саратон касаллигида учраш ва метастазланиш даражаси исботланган; 
ўпка артерияси тромбли эмболияси морфологик жиҳатдан ўнг қоринча бўшлиғидан ўпка артерияси стволига кириб бориши, ўнг ёки чап ўпка артериясига ва кўпинча майда сегментар артерияларгача тарқалиши ва ўпка тўқимасида тромбли эмболия оқибатида ривожланган морфологик ўзгаришлар макроскопик жиҳатдан асосланган; 
ўпка артерияси тромбли эмболиясида геморрагик инфаркт белгилари аниқ намоён бўлиши, бунда ўпканинг битта ёки бир нечта бўлакларида ва баъзан полисегментарлиги, геморрагик инфарктга хос морфологик белгилар жойлашиши фақат пастки бўлагида, юқори ва қолган соҳаларда эса тарқоқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хавфли ўсма касалликларида ўпка артериялари тромбли эмболиясининг патоморфологик хусусиятларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хавфли ўсма касалликларида ўпка артериялари тромбли эмболиясининг патоморфологик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Хавфли ўсма касалликларида ўпка артериялари тромбли эмболиясини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 мартдаги 8н-д/55-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аҳолининг турли қатламлари орасида турли  сурункали касалликларнинг салбий оқибатлари натижасида ривожланадиган хавфли ўсма касалликларида ўпка артериялари тромбли эмболияси эрта ташхислаш, касалликларни самарли даволаш тизимини ташкиллаштириш имконини берган;
хавфли ўсма касалликларида ўпка артериялари тромбли эмболиясининг патоморфологик хусусиятлари асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм вилояти патологик анатомияси бюроси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалининг клиник амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 8н-з/118-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши хавфли ўсма касалликларида ўпка артериялари тромбли эмболиялари ривожланишидаги хавф омилларини эрта ташхислаш, касалликнинг кечиши ва асоратлар хавфини ўз вақтида баҳолаш, касалликни даволаш ва олдини олишга самарали ёндошувлар танлаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish