Раупова Раъно Сойибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хожа Исмат Бухорийнинг ижтимоий фалсафий ғоялари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fal73.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Каримов Сойимназар Каримович фалсафа фанлари доктори, доцент; Рўзматова Гулноз Мирахраровна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Xoжа Исмат Буxoрий маънавий меросини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб бериш ва ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Девони Хожа Исмат” асаридаги инсон, жамият ва уни адолатли бошқариш, инсон манфаатларини таъминлаш хусусидаги ижтимоий қарашларининг халқ билан мулоқот, адолат ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш ғояларига ҳамоҳанглиги мантиқий далиллар воситасида асосланган;
Хожа Исмат меросидаги олам, одам, борлиқ, ҳақиқат тўғрисидаги фалсафий ғояларининг тасаввуфий таълимотлардаги ладуний илм, тавҳид, руҳ, қалб, маърифат тушунчалари билан ўзаро алоқадорлиги қиёсий таҳлил асосида аниқланган;
Хожа Исмат Бухорийнинг етуклик ва донишмандлик, комил инсон ҳақидаги қарашларида буюк шахсларнинг “ахлоқий идеал” эканлиги унинг “Амир Темур” марсияси, “Мирзо Улуғбек” ва “Муҳаммад Порсо” қасидалари асосида очиб берилган;
Хожа Исмат Бухорийнинг комил инсон концепциясидаги илм, амал, фаол меҳнат, қаноат, маърифатли бўлиш ҳақидаги ғоялари асосида ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш ва соғлом дунёқарашни шакллантириш тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хожа Исмат Бухорийнинг ижтимоий-фалсафий қарашларини тадқиқ этиш жараёнида:
“Девони Хожа Исмат” асаридаги инсон, жамият ва уни адолатли бошқариш, инсон манфаатларини таъминлаш хусусидаги ижтимоий қарашларининг халқ билан мулоқот, адолат ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш ғояларига ҳамоҳанглигига оид хулосалардан “Фалсафа”, “Ислом фалсафаси”, “Нақшбандия тариқати асослари” ва “Ижтимоий ҳаёт ва дин” фанларининг мазмунини такомиллаштириш ва Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Бухоро вилоят бўлимининг “Дунё ёшлар нигоҳида” мавзуидаги амалий лойихани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 сентябрдаги 89-03-3121-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ижодий ва касбий фаолиятини таъминлашга, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишга, бузғунчи ғояларга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга, ёшларнинг руҳий ва маънавий оламини бойишига хизмат қилган;
Хожа Исмат меросидаги олам, одам, борлиқ, ҳақиқат тўғрисидаги фалсафий ғояларининг тасаввуфий таълимотлардаги ладуний илм, тавҳид, руҳ, қалб, маърифат тушунчалари билан ўзаро алоқадорлигига оид назарий хулоса ва тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларни ўзида ифода этган манбаларни тизимли асосда тадқиқ этиш, руҳий-маънавий муҳит ва бетакрор мерос асосида билим ва тажриба, касб малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш, каталоглар, альбомлар, илмий-методик манбалар базасини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 6 октябрдаги 02/292-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар онгида ислом динининг асл моҳияти ва тасаввуф тўғрисида билимларнинг шаклланишига, уларни ислом дини ниқоби остидаги бузғунчи ёт диний ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятнинг такомиллашишига хизмат қилган;
Хожа Исмат Бухорийнинг етуклик ва донишмандлик, комил инсон ҳақидаги қарашларида буюк шахсларнинг “ахлоқий идеал” эканлиги унинг “Амир Темур” марсияси, “Мирзо Улуғбек” ва “Муҳаммад Порсо” қасидалари асосида очиб берилган хулоса ва тавсиялардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси, Арк ўлкашунослик музейи экспозицияларнинг экскурсия матнларини ва этикетларини янги маълумотлар билан бойитиш фаолиятида, қўлёзмалар каталоги, альбомлар, ахборот-ресурс базасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 13 октябрдаги 01-12-02-3912-сон маълумотномаси). Натижада миллий, илмий меросимизни жаҳонга тараннум этишга, ёшларда буюк маънавий меросимизга нисбатан ҳурмат ва ифтихор ҳиссини оширишга хизмат қилган;
Хожа Исмат Бухорийнинг комил инсон концепциясидаги илм, амал, фаол меҳнат, қаноат, маърифатли бўлиш ҳақидаги ғоялари асосида ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш ва соғлом дунёқарашни шакллантириш тамойилларига оид ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 июнь 2020 йилдаги ПҚ-4768-сон қароридаги ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқиш ва ёшлар соҳасидаги ишларни самарали йўлга қўйишга қаратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, анжуманлар, “давра суҳбатлари” ва илмий-амалий семинарлар ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2020 йил 5 сентябрдаги 01/4-02-23-166-сон маълумотномаси). Натижада комил инсон концепцияси, тасаввуф назарияси, ҳикмат ва маърифатни шакллантиришга қаратилган фаолиятнинг самарадорлигини ошишига ижобий таъсир кўрсатган ва ёшлар онгида минтақамизга хос тасаввуф таълимотларининг маънавий ҳаётимизга позитив таъсири, турли мутаассиб диний оқимларнинг ғояларига қарши курашувчи мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш имконини берган.