Sayt test rejimida ishlamoqda

Муқимов Маъруф Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълимда мутахассиларни касбий фаолиятга тайёрлашда миллий-маънавий қадриятлардан фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017/2PhD/Ped126
Илмий раҳбар: Тўрақулов Холбўта Абилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Ризамат Шодиев Давронович – педагогика фанлари доктори, профессор; 
Маъмуров Баходир Бахшуллаевич педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълимда бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда миллий-маънавий қадриятлардан фойдаланиш технологиясини ахборот-коммуникацион технологиялар асосида такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий спорт турлари бўйича бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида ахборотли таълим муҳитининг концептуал, технологик, баҳолаш-назорат каби функционал хусусиятлари ва миллий-маънавий қадриятларга асосланган касбий тайёргарлик тизимини интеграциялаш асосида касбий тайёрлашнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ўқув-методик таъминоти таълимнинг ҳар бир босқичида ўқитиш-ўргатиш, маслаҳат берувчи, ахборот-қидирув, ўқувчилар билимини баҳолаш ва назорат қилиш каби функционал вазифаларни бажарилишини кафолатловчи “Қадриятларни сингдириш” номли компъютерли тизим воситасида такомиллаштирилган;
миллий-маънавий қадриятлар ва замонавий ахборот тенденциялари интеграцияси воситасида миллий спорт турлари бўйича бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг инновацион ахборот таълим муҳити яратилган; 
миллий спорт турлари бўйича бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, иродавийлик каби шахс сифат кўрсаткичлари воситасида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Профессионал таълимда бўлажак мутахассисларни миллий-маънавий қадриятлардан фойдаланган ҳолда касбий фаолиятга тайёрлашга доир тадқиқот натижалари асосида:
ахборот таълим муҳитида миллий ва маънавий қадриятлардан интегратив равишда фойдаланишнинг  дидактик ва методик имкониятлари ҳамда бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган ахборотли таълим муҳитидан фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялардан  Жиззах, Сирдарё ва Тойлоқ олимпия захиралари спорт коллежларининг (3810200)-Миллий спорт турлари бўйича мураббий-ўқитувчи тайёрлов йўналишидаги касбий фанларни ўқитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил июльдаги 89-03-2649-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар касбий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникацион технологиялардан самарали фойдаланиш орқали ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш даражасини оширишга хизмат қилган;
миллий спорт турлари туркимига кирувчи фанлар мазмунига миллий-маънавий қадриятларни сингдириш орқали касбий фаолиятга тайёрлашнинг ахборотли тизимини ишлаб чиқишга доир таклифлар “Бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-назарий ва педагогик асослари” ўқув методик таъминотини мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил июльдаги 89-03-2649-сон маълумотномаси). Мазкур таъминот таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;
бўлажак мутахассисларда миллий-маънавий қадриятларни шакллантириш асосида касбий фаолиятга оид билим, кўникма ва малакаларини ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик каби сифатлар билан тўлдиришга оид таклифлар асосида миллий спорт турлари бўйича мутахассислар тайёрлашда миллий-маънавий қадриятларлардан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил июльдаги 89-03-2649-сон маълумотномаси). Мазкур методика миллий спорт турлари буйича мутахассислар тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish