Актамов Бекзод Уктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ГИС технологиялари асосида сейсмик рискни регионал даражада баҳолашнинг картографик модели (Жиззах вилояти мисолида)», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т1411.
Илмий раҳбар: Исмаилов Вахитхан Алиханович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» ДМ ҳузуридаги DSc.24/30.12.2019.GM.96.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худайқулович, техника фанлари доктори, профессор; Аимбетов Иззет Каллиевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: регионал ҳудудларнинг сейсмик рискини иқтисодий кўрсаткичларда баҳолашнинг картографик моделини ГИС технологиялар асосида ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сейсмик хавф регионал миқёсда сейсмик тебранишнинг сўнишини ва грунт шароитни ҳисобга олган ҳолда детерминистик ва эҳтимолий ёндашувлар асосида миқдорий баҳоланган;
тадқиқот ҳудудида қурилган биноларнинг муҳандис кўрсаткичлар асосида маълумотлар базаси яратилган ва «GESI_Program» компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда биноларнинг турли конструктив турлари бўйича сейсмик заифлик функциялари аниқланган;
ГИС технологияси асосида регионал миқёсдаги ҳудудларнинг сейсмик рискни баҳолашнинг картографик моделлари ишлаб чиқилган ва улар асосида эҳтимоли юқори бўлган кучли зилзила талафотларини иқтисодий кўрсаткичларда аниқлашнинг тезкор автоматлаштирилган компьютер дастури «SeismicRiskAssessment» яратилган;
илк бор Жиззах вилояти мисолида эҳтимоли юқори бўлган сценария зилзиласи оқибатида вужудга келадиган бевосита талафотлар иқтисодий кўрсаткичларда «SeismicRiskAssessment» компьютер дастури асосида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жиззах вилояти ҳудудида сейсмик рискни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли сейсмик жадаллик таъсирида (6, 7 ва 8 баллик) барча аҳоли пунктларидаги бино-иншоотларнинг конструктив типлари бўйича бевосита талафотлари баҳоланган жадвали Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 2/4/32-177-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах вилояти ҳудуднинг сейсмик хавфсизлигини таъминлашда устивор йўналишларини аниқлаш имконини берган;
ГИС технологияси асосида регионал миқёсдаги ҳудуд сейсмик рискини баҳолаш учун ишлаб чиқилган картографик моделлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 2/4/32-177-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах вилояти ҳудудининг сейсмик рискини баҳолашга оид картографик маълумотлар базасини яратиш имконини берган;
эҳтимолий юқори бўлган кучли зилзилалар (М≥5,0) содир бўлганда регионал миқёсдаги талафотларни аниқлашнинг ГИС технологиялар асосида ишлаб чиқилган тезкор автоматлаштирилган комплекс Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 2/4/32-177-сон маълумотномаси). Натижада, «SeismicRiskAssessment» дастури регионал миқёсида сейсмик рискни тезкор баҳолаш имконини берган;
Жиззах вилояти мисолида сценарий зилзиласи оқибатида вужудга келадиган бевосита талафотларни «SeismicRiskAssessment» комплекс дастури асосида ҳисобланган иқтисодий миқдорлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 2/4/32-177-сон маълумотномаси). Натижада, олинган иқтисодий маълумотлар қутқарув ишларини самарали режалаштиришга ҳисса қўшиш имконини берган.