Хомидов Вохиджон Обидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Табиий ипак ипларини тандалаш жараёнини тадқиқ қилиш ва такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2018.1.PhD/Т609.
Илмий раҳбар: Валиев Гулам Набиджанович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган мухандислик-технология институти, PhD. 03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Алишер Юсупжонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ипак ипларини тандалаш жараёнини такомиллаштириш орқали тандалаш машинаси унумдорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ипак ипларини либитлаб тандалашнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган ва рационал параметрлари аниқланган;
табиий ипак ипларини тандалашда ипнинг ўрамдан кўтарилиш бурчагини ипнинг чувилиш тезлиги, баллон баландлиги ва ўрам диаметри орқали хисоблашнинг математик боғланиши ишлаб чиқилган ва улар ердамида баллон шаклланишини бошкариш амалга оширилган;
тўқимачилик машиналари ип тарангловчи асбобларини янги параметри – технологик мутаносиблик параметри таклиф этилган ва унинг аниқлаш математик боғланишлари ишлаб чиқилган ҳамда бир импульсли ва ўсиб борувчи кўп импульсли юкламалар асосида уни аниқлаш усуллари яратилган;
ип тарангловчи асбоблари параметрларининг бир импульсли ва ўсиб борувчи кўп импульсли юкламалар таъсирида ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда уларнинг технологик мутаносиблигини аниқлаш учун қурилмалар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий ипак ипларини тандалаш жараёнини такомиллаштириш ва параметрларни оптималлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
тандалаш жараёнининг мақбул параметрлари ва ип таранглагич қурилмаси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «Шарқ ипаги дурдонаси» МЧЖ либитлаб тандалаш машиналарида жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 5 ноябрдаги 4-2/2236-сон маълумотномаси). Натижада либитлаб тандалаш жараёнида ипларнинг узулиши 28 %га, хомашё чиқиндилари 21,1 %га камайишига, либитлаб тандалаш машинаси унумдорлиги 23,5 %га ошишига имконият яратилган;
либитлаб тандалаш жараёнининг такомиллаштирилган технологияси ва рационал параметрлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, хусусан Наманган шахрида жойлашган «Атлас-адрас» МЧЖда жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 5 ноябрдаги 4-2/2236 -сон маълумотномаси). Натижада либитлаб тандалаш жараёнида ипларнинг узулиши 26 %, хомашё чиқиндилари 19,9%га камайишига, либитлаб тандалаш машинасининг унумдорлиги 21,2 % га ошишига эришилган.