Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Хуршид Юлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Самарали композицион эмульгаторлар ва улар асосида  нефтэмульсион бурғулаш эритмаларини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т.330.
Илмий раҳбар: Негматова Комила Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Розиков Комил Холиқович, кимё фанлари доктори, профессор; Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: самарали композицион эмульгаторлар ва улар асосида нефть-эмульсион бурғулаш эритмаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть-газ қудуқларини бурғулашда ишлатиладиган композицион эмульгаторлар ва улар асосидаги нефть-эмульсион бурғулаш эритмаларининг физик-кимёвий ва технологик хоссаларининг ўзгариши уларни ташкил этувчи органоминерал ингредиентларнинг табиати, тузилиши, миқдори ва нисбатига боғлиқлиги аниқланган;
эмульгаторнинг тури, таркиби ва нисбатига қараб нефть-эмульсион бурғулаш эритмаларининг физик-кимёвий хоссаларини бошқариш мумкинлиги асосланган;
нефть-эмульсион бурғулаш эритмаларнинг технологик хусусиятларига танланган органоминерал ингредиентлар таъсири асосланиб, олдиндан белгиланган физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган композицион кимёвий реагентлар яратиш учун янги илмий-ёндашув ишлаб чиқилган;
илк бор маҳаллий хомашёлардаги органоминерал ингредиентлар ва иккиламчи махсулотлар асосида оғир кон-геологик шароитларида нефть-газ қудуқларида қўлланиладиган нефть-эмульсион бурғуловчи эритмаларнинг импорт ўрнини босувчи янги таркиблари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган композицион кимёвий реактивлар, ўзининг мослиги туфайли бурғулаш эритмаларининг технологик параметрларига кучли барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиши мумкин эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Самарали композицион эмульгаторлар ва улар асосида нефть-эмульсион бурғулаш эритмаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эмульсияли бурғулаш эритмаси учун реагент олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP04948, 2011 й.). Натижада, технологияни ўзгартириш ва ривожлантириш, эмульсияли бурғулаш эритмалари учун саноат чиқиндиларини модификациялаш ва технологиясини ишлаб чиқиш соҳасида қўллаш имконини берган;
ишлаб чиқилган КП-ГЭМ композицион кимёвий эмульгатор «Южний Кемачи» конининг 130-сон қудуғида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 5 январдаги 03-17-5/1-сон маълумотномаси). Натижада, мураккаб геологик шароитларда маҳсулдор горизонтни бурғулаш имконини берган;
КП-ГЭМ композицион эмульгатори асосида ишлаб чиқилган нефть-эмульсион бурғулаш эритмаси Арслан конининг 9-сон қудуғини бурғулашда жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 5 январдаги 03-17-5/1-сон маълумотномаси). Натижада, бурғулаш жараёнида аварияларнинг олдини олишга ёрдам бериш ва барқарорлик кўрсаткичини 1,2–1,4 баробарга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish