Абдуллаева Саодат Данияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокард реваскуляризациясидан кейинги яллиғланиш лаборатор маркерларининг диагностик аҳамияти» 14.00.25 - Клиник лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1276.
Илмий раҳбар: Хайбуллина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: В.В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Абдугафур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда миокард реваскуляризацияси амалиётидан сўнг яллиғланиш маркерларининг лаборатор мониторингини оптималлаштириш, даволашни салбий оқибатларини башорат қилишда уларнинг прогностик ахамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронар томирларнинг зарарланиши ва атеросклерознинг мультифокаллигига боғлиқ ҳолда яллиғланиш маркерларининг жараёнга қараб табиий ўзгариши асосланган;
тери орқали ўтказилган аралашувдан кейинги биринчи кунида яллиғланиш жараёнига жавоб реакцияси хусусиятининг кучайиши ва унинг бешинчи кунида нисбатан стабиллаши аниқланган;
тери орқали ўтказилган амалиётдан кейин узоқ муддат ўтгандан сўнг кузатиладиган ижобий ва салбий ҳолатларда α-ЎНО, ИЛ-6, С-реактив оқсил, фибриноген, VEGF каби яллиғланиш маркерларини динамикада бир-биридан фарқ қилиши аниқланган;
тери орқали ўтказилган аралашувдан олдин фибриногенни ва ИЛ-6, унинг 1 кунида α-ЎНО ва 5 кунида VEGF аниқлаш нохуш ҳолатларни башоратлашда ташхисий муҳимлиги асосланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак ишемик касаллиги бор беморларида жаррохлик амалиёти даврида яллиғланиш омилларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
коронар атеросклероз билан касалланган беморларда жарроҳлик амалиёти бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Коронар атеросклероз билан касалланган беморларда жарроҳлик амалиёти даврида яллиғланишни тизимли маркерларини диагностик аҳамияти” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2020 йил 2 сентябрдаги 8н-д/121-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда ўтказилган жаррохлик амалиётида салбий оқибатларни камайтириш ҳамда ташхислаш ва башоратлашни муқобил тамойилларини танлаш имконини берган.
Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда ўтказилган жаррохлик амалиётида салбий оқибатларни камайтириш ҳамда ташхислаш ва башоратлашни муқобил тамойилларини танлаш бўйича олинган илмий натижалар, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Тошкент вилояти филиали ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2020 йил 17 декабрдаги 8н-з/194-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши коронар атеросклерозни эрта ташҳислашни, айниқса миокард реваскуляризациясини хирургик ва эндоваскуляр босқичларида субклиник яллиғланишни аниқлашни такомиллаштириш имконини берган.