Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулмуродов Фаррух Эшмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туризм мақсадлари учун тизимли картага олишнинг илмий асосларини такомиллаштириш», 11.00.06 – Геодезия. Картография (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т1890
Илмий раҳбар: Сафаров Эшқобул Юлдашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc. 03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор; Мусаев Илхомжон Мақсудович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туристик мавзудаги карталарнинг минтақавий тизимини яратишнинг илмий ва амалий асосларини ГАТ технологиялари ёрдамида ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм ресурсларини табиий, биомаданий, тарихий-маданий ва ижтимоий-иқтисодий турларга бўлган ҳолда геоахборот технологиялари асосида туристик карталарни тузиш тамойиллари ишлаб чиқилган;
сунъий йўлдош тўлқин қабул қилгич қурилмаси асосида аниқланган координата қийматларини геомаълумотлар базаси билан интеграциялаб ArcGIS дастурида минтақавий туризм карта ва планларини яратиш усуллари такомиллаштирилган;
туризм карталарининг минтақавий тизимини ташкил этадиган серияли карталардан фойдаланиб картографик дизайн усуллари асосида ArcGIS дастурида туризм атласи лойиҳаси ишлаб чиқилган;
корреляцион-регрессион моделлардан фойдаланиб туризм жараёнларига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омиллар асосида туристик соҳанинг ривожланиш тенденцияси прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм мақсадлари учун тизимли картага олишнинг илмий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
туристик картографик ишланмаларнинг мазмуни, тизимли картага олиш тамойиллари ва усуллари Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги «Картография» илмий ишлаб чиқариш давлат унитар корхонасида жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 16 июлдаги 02/02-6607-сон маълумотномаси). Натижада туризм ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
туризм мақсадлари учун картографик асарларнинг минтақавий тизимини ташкил этувчи план ва карталар, атласлар рўйхати ва таркиби Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги «Картография» илмий ишлаб чиқариш давлат унитар корхонасида жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 16 июлдаги 02/02-6607-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилояти туристик ресурслари ҳақида маълумотлар базасига эга бўлган ягона ахборот тизимларини яратиш, табиий, тарихий-маданий ресурсларни баҳолаш ва инвентаризация қилиш ҳамда туристлар ва туризм ташкилотларини замонавий картографик махсулотлар билан таъминлаш имконини берган;
корреляцион-регрессион моделлар асосида ишлаб чиқилган туризм жараёнлари прогнози Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Самарақанд вилояти туризмни ривожлантириш департаментида амалиётда фойдаланиш учун жорий қилинган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 3 мартдаги 02-16/1465-сон маълумотномаси). Натижада туризм саноатини самарали ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва мақбул стратегияни танлаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish