Тилабов Баходир Қурбановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ейилишга бардошли қопламалар ва деталларни тайёрлаш учун модели газга айланувчи қуймакорлик усули бўйича юқори хромланган қотишмаларни легирлаш ва термик ишлов бериш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/T5.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Анвар Акбарович, техника фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Махкамов Руфат Гулямович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Михридинов Рискидин Михридинович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Агрегат заводи» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқорихромли оқ чўянлар ва қаттиқ қотишмали қопламалар оптимал кимёвий таркиби ва термик ишлов бериш режимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термик ишловни ўтказишда талаб этиладиган структура ва хоссалар ҳосил бўлишини таъминловчи C+Si+Mn+Cr+Ni элементлар йиғиндиси бўйича юқорихромли оқ чўяннинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
олтингугурт юқорихромли қотишмаларнинг ейилиш бардошлигини камайтирилиши аниқланган;
модели газга айланувчи усул билан деталлар ишчи юза сиртига қаттиқ қотишма қопланганда структура ҳосил бўлиш механизми ишлаб чиқилган;
якунловчи термик ишлов бериш жараёнида фаза қайта кристалланганда юқорихромли оқ чўянлар ва қотишмалар металли асоси юпқа структурали параметрларининг фазаси ирсият қилиб олиниши аниқланган;
қотишма совигандан сўнг унинг металли асосида дислокацияларнинг ўта юқори зичликка эга тузилишини шакллантирадиган, юқорихромли қотишмалар қиздириладиган экстремал ҳароратнинг кўрсаткичлари ва такрорий фаза қайта кристалланишда дислокациялар маълумотида ирсият ҳодисалари ишлаб чиқилган;
икки марта фаза қайта кристалланишда юпқа структурани насл қилиб олиш самарасидан фойдаланиш, қотишманинг ейилишга бардошлилигини 33–35% га ошиши ва у импорт қотишманикига қараганда юқорироқ бўлиши ҳамда ейилишга бардошли қопламларда 80–82% га ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ейилишга бардошли юқорихромли қотишмалар ва қопламалар олиш усуллари бўйича ишлаб чиқилган технологиялар асосида:
модели газга айланувчи қуймакорлик усулида олинган қаттиқ қотишмали қопламаларнинг оптимал таркиби ва термик ишлов режимлари «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига прокат роликларининг ейилишга бардошлилигини ошириш учун жорий этилган (Ўзбекистон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2017 йил 28 апрелдаги далолатномаси). Ишлаб чиқилган қаттиқ қотишмалар таркиби ва термик ишлов режимлари деталларнинг ейилишга бардошлилигини 2–3 мартага ошириш имконини берган;
юқорихромли оқ чўяннинг оптимал таркиби ва термик ишлов бериш режимлари Ўзбекистон Республикаси «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятига, хусусан «Дальварзин таъмирлаш заводи» масъулияти чекланган жамиятга тайёрланган деталларнинг ейилиш бардошлигини ошириш учун татбиқ этилган («Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 10 апрелдаги далолатномаси). Ишлаб чиқилган таркиб ва термик ишлов режимлари қуйма деталларнинг ейилишга бардошлилигини 2–3 мартага ошириш имконини берган;
модели газга айланувчи қуймакорлик усулида олинган қаттиқ қотишмали қопламалар оптимал таркиби ва термик ишлов режимлари Ўзбекистон Республикаси «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятига, хусусан «Metallmexqurilish» холдинг компаниясига ерга ишлов берувчи машиналарнинг деталларини ейилишга чидамлилигини ошириш учун жорий этилган («Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 10 апрелдаги далолатномаси). Ишлаб чиқилган қаттиқ қотишмали қопламалар таркиби ва икки марта фаза қайта кристалланиш термик ишлов бериш режимлари деталларнинг ейилиш бардошлилигини 3–4 мартага ошириш имконини берган.