Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Фаррухбек Каримовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дарё оқизиқларининг «дарё–канал–экин майдони» тизимида тақсимоти ҳисобини такомиллаштириш», 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2156.
Илмий раҳбар: Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc. 03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Файзиев Хамитхон, техника фанлари доктори, профессор; Хўжаев Исматилло Қўшаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дарё оқизиқларини гидромеханик ва оқимнинг гидродинамик параметрларини инобатга олиб «дарё-канал-экин майдони» тизимида тақсимоти ҳисобини такомиллашган усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарё оқизиқларининг оқим узунлиги бўйича тақсимотини ҳисоблаш усули уларни фракцион ва кимёвий таркибининг ўзаро боғлиқлигини инобатга олиб такомиллаштирилган;
дарё, канал ва тиндиргичларда оқим узунлиги бўйича оқизиқлар тақсимотининг гидравлик модели оқимнинг ташувчанлик қобилиятини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
тиндиргичларнинг конструктив элементларини ҳисоблаш усули оқизиқларнинг гидромеханик ва оқимнинг гидродинамик параметрларини инобатга олиб такомиллаштирилган; 
дарё оқизиқларининг «дарё-канал-экин майдони» тизимида тақсимоти оқизиқларни фракцион таркибини инобатга олиб бошқаришнинг ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Дарё оқизиқларини «дарё-канал-экин майдони» тизимида тақсимоти ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
дарё оқизиқларининг оқим узунлиги бўйича тақсимотини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Сирдарё Сўх» ирригация тизимлари хавза бошқармасига қарашли «Сўх-Оқтепа» ирригация тизими бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 11 февралдаги 04/20-504-сон маълумотномаси). Натижада тиндиргичларда оқизиқларни фракциялар бўйича оқим узунлигидаги тақсимотини ҳисоблаш имкони яратилган;
дарё оқизиқларини “дарё-канал-экин майдони” тизимида фракциялар бўйича тақсимотини бошқаришнинг ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Сирдарё Сўх» ирригация тизимлари хавза бошқармасига қарашли «Катта Фарғона магистрал канали» бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 11 февралдаги 04/20-504-сон маълумотномаси). Натижада гидротехник иншоотларни лойқа босишдан ҳимоялаш ҳамда майда фракцияли оқизиқларини экин далаларига етиб боришига имконият яратилган;
дарё, канал ва тиндиргичларда оқим узунлиги бўйича оқизиқлар тақсимотини ҳисоблашда оқимнинг ташувчанлик қобилиятини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилиб Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Сирдарё Сўх» ирригация тизимлари хавза бошқармасига қарашли Қўқон гидроузели бўлимида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 11 февралдаги 04/20-504-сон маълумотномаси). Натижада тиндиргичнинг самарали ишлаш режими ҳамда тиндиргичларда тозалаш ишларини камайтириш ҳисобига иқтисодий самардорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish