Мусаева Рухшона Хомидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокард реваскуляризацияси билан сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда клиник йўналишни ва прогнозни башорат қилиш» 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1161.
Илмий раҳбар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Гадаев Абдигаффор Гадоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипов Исламжан Маматханович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: акад. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилиги СЮЕ билан касалланган беморларда клиник - ангиографик маълумотлар ва миокард реваскуляризацияси натижалари асосида касалликнинг клиник кечиши ва прогнозини башорат қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда коронар артерияларнинг атеросклеротик зарарланиш даражаси ва кўп томирли зарарланиши ҳамда касалликнинг клиник кечиши ўртасидаги боғлиқлик исботланган;
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда коронар артериялар зарарланиш даражасининг чап қоринчанинг қисқарувчанлик функцияси билан ассоцирланиши аниқланган;
коронар томирларни стентлаш орқали миокард реваскуляризациясини ўтказишнинг сурункали юрак етишмовчилиги клиник кечиши, миокард қисқарувчанлиги ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсири самарадорлиги асосланган;
сурункали юрак етишмовчилигида клиник-ангиографик нохуш предикторларга асосланиб хавф стратификацияси аниқланган ҳамда касаллик клиник кечиши ва прогнозини башоратлаш учун дастур ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда касалланган беморларда касалликнинг кечишини эрта прогнозлаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миокард реваскуляризациясидан сўнг сурункали юрак етишмовчилиги бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Миокард реваскуляризациясидан сўнг сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда прогнозни баҳолаш усули» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 8н-р/269-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда миокард реваскуляризациясидан сўнг касаллик кечиши ва прогнозини яхшилаш имконини берган;
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда миокард реваскуляризациясидан сўнг касаллик кечишини прогнозлаш ва даволашга ёндашуни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитпция илмий амалий маркази, Республика шошилинч тиббий ёрлам илмий маркази Бухоро филиали, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий маркази Бухоро филиали, Бухоро ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг клиник амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 майдаги 8н-з/88-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши сурункали юрак етишмовчилигили беморларда касалликни эрта аниқлаш, клиник кечишини прогнозлаш ва даволашни оптималлаштириш имконини берган.