Sayt test rejimida ishlamoqda

Назирова Зулфия Рустамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рефрактер глаукомали болаларда патогенезга асосланган хирургик даволаш», 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Tib338.
Илмий маслаҳатчи: Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01. 2020.Тib.105.01.
Расмий оппонентлар: Касимова Мунирахон Садикжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;Файзуллаева Нигора Яхъяевна, тиббиёт фанлари доктори;Алексеев Игорь Борисович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Академик С.Н.Федоров номидаги “Кўз микрохирургия маркази” Оренбург филиали (Оренбург, Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  рефрактер глаукомали болаларда патогенезга асосланган хирургик даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бирламчи туғма глаукомали болаларда шох парда диаметрини масофадан ўлчаш учун ишлаб чиқилган махсус мослама "кўзойнаклар"дан фойдаланиш анъанавий мактаб чизғичи ва жарроҳлик циркулидан самарадорли эканлиги исботланган;
илк бор республикада болаларда рефрактер глаукомани жарроҳлик йўли билан даволашда биологик парчаланадиган ГЛАУТЕКС дренажини қўллаш таклиф этилди ва клиник амалиётга тадбиқ этилди, бу эса ўз навбатида  кўз ички суюқлигини айланиши учун янги  яратилган йўлларнинг чандиқли облитерациясини олдини олиши билан анъанавий усулдан устунлиги исботланган; 
бирламчи туғма глаукомали болаларда касаллик кечиши ва асоратлари ривожланиши истиқболи иммун тизим цитокинлари (TNFα, IL-10) миқдори кўрсаткичлари ўзгаришларига тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган;
илк бор болаларда рефрактер глаукома ривожланиши патогенези, такрорий операциялар эҳтимоли ва жаррохлик амалиётидан кейин ҳаддан ташқари чандиқ ривожланиши TNFα (308G/A) ва IL-10 (C-819T, G-1082A) генлари полиморфизмлари учраши билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
илк бор бирламчи туғма глаукома билан касалланган болаларда TNFα генининг G/A (308G/A)  гетерозигот генотипи аниқланганда, жарроҳлик усулининг ГЛАУТЕКС дренажи билан антиглаукоматоз операцияси амалга оширилиши лозимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Рефрактер глаукомали болаларда патогенезг аасосланган хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
болаларда биологик парчаланадиган Глаутекс дренаждан фойдаланган жарроҳлик даволаш усули асосида ишлаб чиқилган «Туғма глаукомали болаларни биологик парчаланадиган Глаутекс дренаждан фойдаланган жарроҳлик даволаш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 8н-д/71-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома рефрактер глаукомали болаларда Глаутекс дренажидан фойдаланган ҳолда жарроҳлик йўли билан даволаш усули такрорий операциялар даражасини камайтиришга хизмат қилган;
туғма глаукомали болаларни ташхислаш асосида ишлаб чиқилган «Туғма глаукомага шубҳа қилинган болаларни ташхислаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 8н-д/71-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Туғма глаукомага шубҳа қилинган болаларни эрта ташхислаш, ўз вақтида даволаш усулини қўллаш орқали касаллик ривожланиши в келиб чиқадиган асоратларини олдини олишга хизмат қилган;
рефрактер глаукомали болаларни олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган усул асосида «Рефрактер глаукомали болаларни олиб боришда дифференциал ёндашув» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 8н-д/71-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома рефрактер глаукомали болаларни ўз вақтида аниқлаш хамда даволаш усулини қўллаш орқали касаллик ривожланиши ва қайталанишини олдини олишга хизмат қилган;
рефракте глаукомали болаларда патогенезга асосланган хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Бухоро вилояти офтальмологик шифохонаси, Фарғона вилояти кўптармоқли болалар тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Тошкент шаҳар болалар клиник шифохонаси клиник амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 майдаги 8н-з/102-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар рефрактер глаукомали болаларда ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш услубини қўллаш орқали болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга хамда болаларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликк аэришишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish