Sayt test rejimida ishlamoqda

Муханов Шавкат Абдувалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Индивидуаллаштирилган LASIK қўллаш ёрдамида рефракцион амблиопия комплекс давосининг клиник-функционал натижалари», 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib1080.
Илмий маслаҳатчи: Юсупов Азамат Фархадович, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01. 
Расмий оппонентлар: Чупров Александр Дмитриевич тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Билалов Эркин Назимович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: академик С. Н. Федоров номидаги МНТК «Микрохирургия глаза» Чебоксар филиали (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади. Гиперметропик рефракция фонида рефракцион амблиопияни индивидуаллаштирилган LASIK амалиёти қўллаш орқали комплекс даво самарадорлигини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор катта клиник манбада гиперметропик рефракция фонидаги рефракцион амблиопияли катта ёшдаги бемор кўзларининг оптик аберрация турлари аниқланган;
илк бор рефракцион амблиопияли катта ёшдаги беморларда гиперметропик рефракция коррекциясида аберрометрик параметрлар нуқтаи-назаридан стандарт ва индивидуаллаштирилган LASIK усулларининг самарадорлиги исботланган;
илк бор гиперметропик рефракция фонидаги рефрактерли рефракцион амблиопияли катта ёшдаги беморларнинг комплекс давосида (индивидуаллаштирилган LASIK, видео-компьютерли аутотренинг ва нейротроп препарати) клиник ва электрофизиологик параметрлари аниқланган;
илк бор гиперметропик рефракция фонидаги рефракцион амблиопияли катта ёшдаги беморларни эксимерлазер амалиётининг мақбул усулини танлашни ва комплекс даволашни олдиндан белгилаб берувчи юқори тартибдаги аберрация шакллари ва кўриш ўткирлиги кўрсаткичларининг чегаравий қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рефракцион амблиопияни индивидуаллаштирилган LASIK қўллаш ёрдамида комплекс даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
индивидуаллаштирилган LASIK дан фойдаланган ҳолда рефракцион амблиопияни даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Индивидуаллаштирилган LASIK дан фойдаланган ҳолда рефракцион амблиопияни даволаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрьдаги 8н-д/255-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гиперметропик рефракция фонидаги рефракцион амблиопияни ташҳисотини такомиллаштиришга ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган; 
катта ёшдаги рефракцион амблиопияли беморларни даволашда комплекс ёндашув бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Катта ёшдаги рефракцион амблиопияли беморларни даволашда комплекс ёндашув” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрьдаги 8н-д/255-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гиперметропик рефракция фонидаги рефрактерли рефракцион амблиопияли беморларни даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган.
Рефракцион амблиопияни ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий ишларнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика клиник офтальмология шифохонаси ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси амалиётига жорий этилди. Натижада рефракцион амблиопияни даволаш самарадорлигини 40%га оширди ва иқтисодий харажатларни 2 баравар камайтирди, бу эса ўз навбатида ногиронлик ва кўриш қобилияти пасайишини 30% га камайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish