Sayt test rejimida ishlamoqda

Нозимов Ахмаджон Эркин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўта қайталанувчи птеригиумни хирургик даволашни оптималлаштириш», 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib1081.
Илмий раҳбар: Юсупов Азамат Фархадович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Мухамадеев Тимур Рафаэльевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси); Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўта қайталанувчи птеригиумни даволашни модификацияланган хирургик усулини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўта қайталанувчи птеригиумни даволашда ички тўғри мушак рецессияси ва оёқчали аутоконъюнктива пластикасини қўллаш (халқаро интелектуал мулк Агентлигининг муаллифлик гувоҳномаси (Method of treatment of persistently reccurent pterygium. The owner of «INTEROCO International Online Copyright Office». №ЕС-01-002977; 05 October 2020. European Depository. Germany, Berlin)) орқали, птеригиумэктомиянинг модификацияланган операция усули ишлаб чиқилган;
беморларни узоқ вақт кузатишлар асосида жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларнинг ва қайталанишлар фоизининг ишончли камайиши исботланган; 
птеригиумда қайталанишлар сони ўсишига мос равишда, шох парданинг оптик интерфейсидаги ўзгаришлар даражасининг ошиши исботланган;
птеригиумнинг кўп сонли қайталанишлари, кўз ёши пардасининг турғунлиги ва мейбомий безлари ўтказувчи йўлларининг беркилишидан иборат бўлган, кўз ёшининг функционал бирлигида чуқур ўзгаришлар чақириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўта қайталанувчи птеригиумни хирургик даволашни оптималлаштириш бўйича олиб борилга тадқиқотнинг илмий натижалар асосида:
ўта қайталанувчи птеригиумни жарроҳлик даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўта қайталанувчи птеригиумни жарроҳлик даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 8н–д/112-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома ўта қайталанувчи птеригиумни хирургик даволашнинг комбинациялашган усули, операция техникаси ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
қайталанувчи птеригиумли беморларни даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўта қайталанувчи птеригиумли беморларни даволаш тактикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 8н–д/112-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома птеригиум қайталанишини олдини олишга қаратилган комплекс даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган; 
Ўта қайталанувчи птеригиумни хирургик даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Термиз филиали ва Қорақалпоғистон Республикаси офтальмология шифохонаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги 8н – з/6 – сон маълумотномаси). Натижада ўта қайталанувчи птеригиумли беморларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида  таклиф этилаётган хирургик усул, анъанавий оёқчали аутоконъюнктива пластикаси даволаш усули билан солиштирганда қайталанишлар сонини 2,7 маротаба камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish