Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратов Окилбек Аширбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ковш-косилка ёрдамида зовур заҳкаш тармоқларини дағал ўсимликлардан тозалаш технологияси», 06.01.02- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2PhD/T.293.
Илмий раҳбар: Рахимов Шавкат Хударгенович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий тадиқот  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSс.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шеров Анвар Ғуломович, техника фанлари доктори, профессор; Жўраев Фазлиддин Уринович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “УзГИП” МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: очиқ коллектор ва зовур тармоқларининг параметрларига таъсир қилмасдан, дағал пояли ўсимликлардан тозалаш технологиясини яратиш ҳамда уларнинг сизот сувларни қабул қилиш ва ўтказиш қобилиятини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
очиқ коллектор ва зовур тармоқларидаги дағал пояли ўсимликларни бир вақтнинг ўзида ўриб ва тозалаб кетадиган ковш-ўргичнинг янги конструкцияси ва ишлаш технологияси ишлаб чиқилган;
очиқ коллектор ва зовур тармоқларини ковш-ўргич ёрдамида дағал пояларнинг ичига сув ва лойқа кирадиган кесим хосил қилиб ўриб тозалаш усули ишлаб чиқилган;
очиқ коллектор ва зовур тармоқларини дағал пояли ўсимликларни бир пайтда ўриб тозалаш орқали коллектор-дренаж тармоқларидаги таъмирлаш-тиклаш ишлари технологияси такомиллаштирилган;
очиқ коллектор ва зовур тармоқларида дағал пояли ўсимликларни ўсиш даражасига боғлиқ ҳолда ўриб тозалаш учун вақт меъёрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ковш-косилка ёрдамида зовур заҳкаш тармоқларини дағал ўсимликлардан тозалаш технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
очиқ коллектор ва зовур тармоқларини дағал пояли ўсимликларни сув остидан ўриб тозалайдиган ковш-ўргич контрукцияси ва технологиясига Интеллектуал мулк агетлигининг ихтиро патенти олинган («Ковш-ўргич» №IAP 06088 - 2019 й.). Натижада ковш-ўргичнинг янги конструкцияси ва ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
очиқ коллектор ва зовур тармоқларини дағал пояли ўсимликлардан ўриб тозалаш учун вақт меъёрлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Амударё Чап-қирғоқ ирригация тизимлари хавза бошқармаси»га жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги 02/25-4965- сон маълумотномаси). Натижада, очиқ коллектор ва зовур тармоқларидаги таъмирлаш-тиклаш ишларини такомиллаштирилган технологияси асосида бажариш имконияти яратилган;
очиқ коллектор ва зовур тармоқларини ковш-ўргич ёрдамида дағал пояларнинг ичига сув ва лойқа кирадиган кесим хосил қилиб ўриб тозалаш усули учун вақт меъёрларини Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «СУВЛОЙИҲА» ДУК га жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги 02/25-4965-сон маълумотномаси). Натижада очиқ коллектор ва зовур тармоқларида таъмирлашлараро ишлаш муддатларини узайтиришга ва таъмирлаш-тиклаш ишларида маблағларнинг 5-8% гача тежалишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish