Sayt test rejimida ishlamoqda

Гадаев Нодиржон Носиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интерполимер комплекси асосида ғўзани эгатлаб суғориш технологиясини такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)»,06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.4.PhD/T2028.
Илмий раҳбар: Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Икрамов Рахимжон Каримович, техника фанлари доктори, профессор;Исаев Собиржон Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот – Тошкент давлат аграр университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг типик бўз, механик таркибига кўра ўрта қумоқ тупроқлар шароитида ғўзани эгатлаб суғоришда интерполимер комлекс асосида хосил қилинадиган экран ҳамда дискрет суғориш технологиясини қўллаш орқали суғориш сувини тежаш, минерал ўғитларнинг самарасиз сарфини камайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориш жараёнида қўлланиладиган тупроқ фаол қатламидаги минерал ўғитларнинг самарадорлигини ошириш усули интерполимер комлекслар асосида ҳосил қилинган экранли эгатлар ва тупроқ ости экранларни биргаликда қўллаш орқали такомиллаштирилган;
дискрет суғориш технологияси асосида интерполимер комлекслардан ҳосил қилинган тупроқ усти ҳамда тупроқ ости экранларни бирга қўллаш орқали тупроқ фаол қатламида ғўзанинг илдиз тизимида тупроққа керакли намлик миқдорини сақлаб қолиш усули такомиллаштирилган;
дискрет суғориш технологиясида интерполимер комплекслардан ҳосил қилинган экранли эгатларга суғориш сувини импульслар серияси билан бериш асосида эгатнинг бутун узунлиги бўйича тупроқни намланиш эпюрасининг ўзгариш динамикаси асосида аниқланган;
интерполимер комплекслар асосида суғориш эгатларида ва тупроқ остида экранлар ҳосил қилиб дискрет суғориш технологияси такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Интерполимер комплекси асосида ғўзани эгатлаб суғориш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиган натижалар асосида:
интерполимер комлекслар асосида ҳосил қилинган экранли эгатлар ва тупроқ ости экранларни биргаликда қўллаш орқали тупроқ фаол қатламида қўлланилган минерал ўғитларнинг самарадорлигини ошириш усули Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 02/022-3510-сон маълумотномаси). Натижада ҳар гектар суғориладиган майдондан 20-25 % сувни ва минерал ўғит (азот) ларни30,2 - 34,6 % га тежалишига эришилиб, ғўза ҳосилдорлиги 4,8 -5,5 ц/га ошган;
интерполимер комплекслардан  ҳосил қилинган экранли эгатларда ғўзани дискрет суғориш технологияси Тошкент вилояти Пискент тумани фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 02/022-3510 - сон маълумотномаси). Натижада, минерал ўғитларнинг самарадорлиги 31,4 % га ошишига, 940 м3/га сув ресурсларини тежалишига ва ғўзанинг ҳосилдорлигини 4,9-5,3 ц/га ошишига эришилган;
дискрет суғориш технологиясини ҳисобга олган холда эгат узунлиги бўйича тупроқнинг намланиш чуқурлигининг ўзгариш динамикаси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 02/022-3510-сон маълумотномаси). Натижада минерал ўғитларнинг самарасиз сарфи 31-33 % га камайиб, текис намланиш коэффиценти 0,77 дан 0,82 гача ошган, 937 м3/га сув ресурслари тежалишига ва ғўза ҳосилдорлиги 4,3 ц/га ўсишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish