Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидакбарова Муқаддас Муҳаммадраҳимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алишер Навоий ижодида ижтимоий ғояларнинг тарихий-бадиий талқини», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil.498.
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳабибулло Абдусаломович филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдурахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Раджабова Буробия Тангировна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: Алишер Навоий асарларида акс этган ижтимоий-сиёсий воқеликка муносабат, ижтимоий-фалсафий асослари масаласи ва унинг тарихий-бадиий талқинини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоийнинг ижтимоий-сиёсий, бадиий-фалсафий ғоялар ифодасида нафақат сўз санъаткори, балки етук тарихнавис сифатидаги ўрни аниқланган;
Навоий ва унинг салафлари ижодидаги тарихий шахс ва бадиий-тўқима образлар, уларнинг биографик маълумотлари, ижтимоий-сиёсий фаолиятидаги муштаракликлар ҳамда характер яратиш, ғоявийлик, бадиийликдаги фарқли жиҳатлар шоирнинг эпик, лирик, насрий асарлари асосида очиб берилган;
тарихий образлар мисолида “Шоҳнома”, “Қобуснома”, “Қутадғу билиг” каби бадиий-тарихий манбалар ҳамда халқ оғзаки ижодидаги давлатчилик асослари, ижтимоий адолат, шахс ва жамият муносабатлари, инсон эрки масалаларининг генетик куртаклари аниқланган;
ҳукмдорларнинг оилавий-маиший турмушидаги таназзули улар бошқараётган жамиятнинг инқирозига олиб келганлиги Навоий томонидан тарихий далил ва бадиий талқинлар асосида ифодаланганлиги исботланган.
IV. Тaдқиқот нaтижaлaрининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг темурийлар Уйғониш даврининг фаол ижтимоий шахси сифатида XV асрнинг ижтимоий, сиёсий, ахлоқий, маданий, маърифий муаммоларига фаол муносабати тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалардан:
Навоий ва унинг салафлари ижодидаги тарихий шахс ва бадиий-тўқима образлар, уларнинг биографик маълумотлари, ижтимоий-сиёсий фаолиятидаги муштаракликлар ҳамда характер яратиш, ғоявийлик, бадиийликдаги фарқли жиҳатларига оид натижалардан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилаётган №574097-ЕРР-1-2016-1-СY-EPPKA2-CBHE-JP, “RUECVET: “Пилотирование Европейской системы перевода зачетных единиц (кредитов) для профессионального образования и обучения (ECVET) в национальных системах профессионального образавания и обучения России и Узбекистана” (2016-2019 гг.) номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 89-03-3073-сон маълумотномаси). Нaтижaдa ўзбек тили ва адабиёти ҳамда педагогика-психология таълим йўналишларида адабиётшунослик назарияси, адабиётшуносликка кириш, навоийшунослик соҳасини ўқитишнинг самарадорлиги ошган;
тарихий образлар мисолида “Шоҳнома”, “Қобуснома”, “Қутадғу билиг” каби бадиий-тарихий манбалар ҳамда халқ оғзаки ижодидаги давлатчилик асослари, ижтимоий адолат, шахс ва жамият муносабатлари, инсон эрки масалаларининг  генетик куртаклари оид хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган ModeHED-“Институт ва университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш” (2015-2018) номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 89-03-3073-сон маълумотномаси). Нaтижaдa таълим жараёнида ижтимоий, сиёсий, ахлоқий, маданий, маърифий муаммолар ечимини топиш усулларидан тўғри вa сaмaрaли фoйдaлaнишгa эришилгaн;
Алишер Навоийнинг сўз санъаткори ва етук тарихнавис сифатидаги маҳоратига оид хулосалардан Фарғона вилояти Ўзбекистон туман ҳокимлиги муассислигидаги “YOG‘DU-YAYPAN” телевидениесининг “Ўзбекистон тумани янгиликлари” лойиҳаси, “Истеъдод-қадрият” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти YOG‘DU-YAYPAN” телевидениесининг 2020 йил 12 майдаги 2010-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа ҳамда кўрсатувнинг бадиийлиги, илмийлиги ва оммабоплиги таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish