Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомов Шухрат Боймаматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Синхрон айланувчи ясси қуёш нурланиш рефлекторлари ва қисқа муддатли иссиқлик жамловчи қурилмаларга эга бўлган инсоляцион иситиш тизимлари”, 05.05.06 – Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари, (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №28.04.2016/B2016.2.T679.
Илмий раҳбар: Авезов Раббанакул Рахманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА “Физика-Қуёш” ИИЧБ Физика-техника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.T.111.03.
Расмий оппонентлар: Рахимов Рустам Хакимович, техника фанлари доктори., Садуллаев Насулло Неъматович, техника фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Қуёш энергияси халқаро институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади синхрон айланувчи ясси қуёш нурланиш рефлекторлари ва қисқа муддатли иссиқлик жамловчи қурилмаларга эга бўлган инсоляцион иситиш тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қуёш ҳаракатига мос равишда синхрон айланувчи ясси қуёш нурланиш рефлекторли, қуёш ҳаво иситгич ва иссиқлик жамлагичга эга бўлган энергия тежамкор қуёш иситиш қурилмаси ишлаб чиқилган;
ташқи ҳаво ҳарорати, қуёш радиацияси, инсоляция давомийлиги каби  параметрларнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда “ясси рефлекторлар-қуёш ҳаво иситгич-иссиқлик жамлагич-бино” тизимининг иссиқлик ва радиация режими асосланган;
ташқи ҳаво ҳарорати, қуёш радиацияси, иссиқлик қуввати ва ҳажмий иссиқлик бериш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда “қуёш ҳаво иситгич-иссиқлик жамлагич” тизимининг динамик режимдаги иссиқлик баланси ишлаб чиқилган;
синхрон айланувчи ясси қуёш нурланиш рефлекторининг қуёш ҳаракати ва сояланишга боғлиқ бўлган, бинонинг баландлигига нисбатан ўрнатиладиган энг қисқа масофаси, сони ҳамда оралиқ масофаларини   оптимал ўлчамлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Синхрон айланувчи ясси қуёш нурланиш рефлекторли ва қисқа муддатли иссиқлик жамловчи қурилмаларга эга бўлган инсоляцион қуёш иситиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синхрон айланувчи ясси қуёш нурланиш рефлекторлари ва иссиқлик жамловчи қурилмаларга эга энергия тежамкор қуёш иситиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари Қашқадарё вилояти фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 05/034-4336-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти иқлим шароитида бир иситиш мавсумида 58% гача табиий газ ёқилғисини тежашга эришилган;
ташқи ҳаво параметрлари ўзгариш қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда “ясси рефлекторлар-қуёш ҳаво иситгич-иссиқлик жамлагич-бино” тизимининг иссиқлик ва радиация режими асосланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 05/034-4336-сон маълумотномаси). Натижада, иситиш мавсумида бинони иссиқлик юкламасининг 50% қисмини қуёш энергияси ҳисобидан қоплаш имконияти яратилган;
синхрон айланувчи ясси қуёш нурланиш рефлекторли қурилманинг қуёш ҳаракати ва бинога нисбатан сояланишига боғлиқ оптимал параметрлари асосланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 05/034-4336-сон маълумотномаси). Натижада, шимолий нур қабул қилгич орқали иситиш мавсуми давомида ўртача 3,5-5,0 марта кўп қуёш энергиясини тўплаш имконияти яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish